alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шарқ гуруҳидан илк альбом тақдимоти

Очиқ ҳаво остида ва мухлислар қуршовида ўтган ажойиб тақдимотни Магометали Идоятов ва Жаҳонгир Шахобиддиновлар олиб боришди.

Тақдимотга нафақат гуруҳ мухлислари, балки яқин дўстлари ва ҳамкасблари ҳам ташриф буюрдилар. Улар қаторида Нилуфар Сотиболдиева, Карен Ғофуржонов, Шухрат Зокиров, Алихан, Kamilla Mi, Руслан Мирзаев, Жавлон Камоловларни кўриш мумкин бўлди.

Саҳнага кеча сабабчилари чиқиб, мухлисларни «Ёлғизим» қўшиғи билан қарши олдилар.

Гуруҳ аъзолари илк альбомларини тақдим этаётганликлари боис жуда ҳам катта ҳаяжонда эдилар. Сарвар ва Татьяна йиғилган барчага бошловчилар билан ҳамсуҳбатда ўзларининг ижод йўллари ҳақида сўзлаб бердилар. Шундан сўнг, гуруҳ томонидан жонли ижрода кетма-кет тароналар жаранг сочди.

Тақдим этилган «Севгилим» номли мусиқий тўпламдан гуруҳнинг ижод фоалияти давомида яралган 19та тарона жой олган бўлиб, ундан ўзбек ва рус тилларида ижро этилган композициялар жой олган. Альбомни энди барча пойтахтимиздаги Discovery медиа дўконларидан ҳарид қилишлари мумкин.

alt

Сарвар Акбаров гуруҳни 2001 йилда дўсти ва курсдоши Мурод Рахматуллаев билан ташкил этади. Кейинчалик Сарвар гуруҳ учун аёл хонанда излашни бошлайди ва Татьяна Зайцева 2008 йилда гуруҳга хонанда сифатида кириб келади. Шарқ гуруҳи шу кунга қадар Сарвар ва Татьяна таркибида ижод қилиб келади.

 

Энг гўзал қўшиқлар жаранги, яхши кайфият, мухлислар билан биргаликдаги ижро ва ўзаро мулоқот кечасига, тинч юртимизнинг мусаффо осмони узра болажонлар билан биргаликда учирилган шарлар якун ясади. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-07-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг