Шарқ гуруҳидан тез кунда янги ижод маҳсули
31 январ куни Ўзбекистон Давлат амалий санъати музейида Шарқ гуруҳининг янги клипини суратга олиш ишлари бўлиб ўтди.
Янги видеомаҳсулот гуруҳ томонидан янгича талқинда ижро этилган “Отмагай тонг” қўшиғи учун тасвирга олинди.
“Тоҳир ва Зуҳра” мусиқали драмасидан олинган дуэт қўшиқнинг сўзи Собир Абдулла, мусиқаси Тўхтасин Жалиловга тегишли.
Шарқ гуруҳи томонидан ижро этилган қўшиқнинг мусиқий сайқали Зарина Расуловага тегишли.
Клип сюжет кўринишда бўлиб сценарий муаллифи, ҳамда клип режиссёри Андрей Арутюнов. Постановкачи оператор вазифасини эса Равшан Муҳиддинов амалга оширди. Пастановкачи рассом Бектош Ражабов. Гуруҳ образи устида эса грим устаси Лидия Андре ишлаган.
Клипнинг бош қахрамонларини Ахрор Одилов -Тоҳир образини яратган Покизахон Файзиева эса Зуҳра роли ижрочиси, ҳамда Қора ботир роли ижрочиси Абдурахмон Мухиддиновлар.
Клип моҳиятига батафсил тўхталиб ўтмаймиз, ижодкорлар томонидан клип тайёр бўлганда албатта уни сайтимизда биринчилардан томоша қилиб, ўз фикрларингизни билдиришингиз мумкин бўлади.
"“Отмагай тонг” қўшиғининг биринчи ижрочилари Фароғат Рахматова, Маҳмуджон Ғоффуров, Наима Пўлатова ва Суръат Пўлатов, Шуҳрат Қаюмовлар бўлган. Биз ҳам шу қўшиқни куйлаб, бошқа ижролардан фарқли ўлароқ мусиқасига янгича сайқал беришга ҳаракат қилдик, аммо қўшиқнинг асосий мазмуни, йўналиши қандай бўлса шундайлигича қолган. Ўйлаймизки, бизнинг талқиндаги қўшиқ ва клип мухлисларимизга манзур бўлади”, - дейди Шарқ гуруҳи аъзоси Сарвар Акбаров.
Демак, Шарқ гуруҳидан тез орада янги ижод иши мухлислар ҳукмига тақдим этилади. Ҳозирча эса клип съёмка жараёнидан фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.
НОЗИМА МУЯССАРОВА





ИЗОҲЛАР 0