Концертлар ва шоу
Шарқ гуруҳидан янги йилга муносиб туҳфа
Шарқ гуруҳи ўзининг гўзал қўшиқлари билан мухлислар қалбидан жой эгаллаган ижодкорлардан бири. Гуруҳ, мухлисларга янги йил туҳфаси сифатида
“Новый год» номли қўшиқларига ишланган клипни тақдим этдилар.
Гуруҳ ижодкорлари маълумотига кўра, қўшиқ анча аввал тайёр бўлган бўлиб, унга клип тасвирга олиш учун фақатгина қор ёғишини кутишган. Гўзал диёримиз қорга бурканган кун, ижодий гуруҳ "Чимён" тоғ-чанғи курортига йўл олишган.
Съёмка ишлари
Sky Village меҳмонхона мажмуасида тасвирга олинган бўлиб, унда
Нодиршох Алимович, Ойхон Ифорзода, Камилла Ми ва
Жаҳонгир Шахобиддиновлар иштирок этишган.Шунингдек, хонанда
Ягонанинг қизи Фаризани ҳам клипда кўриш мумкин. Клипни тасвирга олиш ишлари эрта тонгдан, тунги соат учгача давом этган.
Клип режиссёри Андрей Арутюнов, қўшиқ сўзлари Андрей Кидановга, мусиқий сайқал эса Зарина Расуловага тегишли. Стилист Лидия Андре.
Шарқ гуруҳи аъзоси Сарвар фурсатдан фойдаланиб мухлисларга Янги йил табригини йўллади:
“Гуруҳимиз номидан барчани кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклайман. Ҳар бир хонадонга тинчлик-тотувлик тилайман. Яна ҳар бир киши қилаётган ишига меҳрини бериб қилишини тиламоқчи эдим. Ҳар бир қилинаётган ишга ишонч билдирилса, унга меҳр ва муҳаббат берилса, ана ўшанда унинг мазмуни бўлади. Бу данёга келган ҳар бир инсон қандайдир бир унумли иш қилиб, юртимиз равнақига ҳисса қўшишларини ҳам хохлар эдим. Яна бир бор барчани келаётган байрам билан табриклаб, барча мухлисларга янги йил совғаси сифатида янги ижод ишимизни тақдим этамиз”.
"Шарқ" гуруҳидан янги йил байрами арафасида муносиб тарзда тақдим этилган меҳрга тўла клип эътиборингизда.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
23-12-2015
ИЗОҲЛАР 0