alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шаҳзода мухлисларига совға ҳозирламоқда

Ўзбек эстрадасининг мафтункор хонандаси Шаҳзода айни дамларда оиласи билан Дубайда ҳордиқда. Ўз касбининг фидойиси бўлган хонанда, мазкур дам олишда ҳам ижодини унутмаганини инстаграмдаги шаҳсий саҳифасида жойланган суратлари орқали ҳам англаш мумкин. Ёдингизда бўлса Шаҳзода тингловчилари ҳукмига Dr. Costi билан ҳамкорликда ижро этилган Billionaire номли янги рақсбоп таронасини тақдим этган эди. Шаҳзода Дубайга бўлган саёҳатида вақтни бой бермай, шу қўшиққа клип ҳам тасвирга олишга улгурган кўринади. 

alt

Шаҳзода, Dr. Costi билан съёмка майдончасидан суратни жойлаб: «Стоп олинди, ҳаммага рахмат, тез кунда...», - деб ёзиб қолдирган. 

alt

Демак, икки ижодкор ўз тингловчилари қалбидан жой олишга улгурган таронага суратга олинган видеомаҳсулотни ҳам тез кунларда тақдим этадилар. Мафтункор Шаҳзодадан янги ижод иши тайёр бўлгунга қадар эса мазкур Billionaire таронасини тинглашга сизларни чорлаб қоламиз.  

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-01-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг