
Шаҳзода нуфузли тақдимотда иштирок этади
2016 йилнинг 23 сентябр кунида Дубай шаҳрининг Madinat Jumeirah мажмуасида Big Apple Music Awards 12-Халқаро мусиқа йўналишидаги тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи хонанда Шаҳзоданинг номзоди Big Apple Music Awards мусиқа йўналишидаги мукофотининг «Осиёнинг энг яхши хонандаси» номинациясига қўйилган.
Мусиқа йўналишидаги ушбу мукофот Марказий Осиёда, яқин шарқ ва Европа давлатларида санъат йўналишида фаолият олиб борадиган энг машҳур ва сара маданият вакиллари иштирок этади.
Big Apple Music Awards мукофотига саралаш, иштирок этаётган хонанданинг ўз юрти ва ундан ташқаридаги машҳурлик даражаси, мусиқий тўпламлар, клиплар сони, уларнинг сифат даражаси, репертуарнинг нақадар тезлик билан алмашиб турилиши ва YouTube тизимида клипларнинг кўриш сонига эътибор қаратилган ҳолда саралаб олинади. Энг яхшилар Big Apple Music Awards ҳакамлар ҳайъати ва интернет тармоғи орқали мухлислар берган овозлар сонига қараб танлаб олинади.
Шаҳзада айнан юқорида айтиб ўтилган талабларга жавоб берувчи юртимиз ижодкорларидан бўлиб, у нафақат бизнинг юртда балки қўшни давлатлар ва яқин шарқ вакиллари учун ҳам яхши таниш. У чет эллик хонандалар билан ҳамкорлик қилувчи, мусиқа йўналишидаги турли ҳил тақдирлаш маросимларида иштирок этиб келувчи санъаткорлардан бири.
Сентябр ойида бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросими иштирокчиларига овоз йўллаш ишлари бошланган бўлиб, ҳамюртимиз хонанда Шаҳзодага ўз овозингизни беринг. Албатта ҳар бир овоз муҳим аҳамиятга эга. ОВОЗ БЕРИШ.
Биз ўз ўрнида Шаҳзодага ушбу тақдимотда юртимиз номи ва шарафини танишда омад тилаб қоламиз.

ИЗОҲЛАР 0