alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шаҳзодадан янги тарона - «Ўзбегим»

Ўзбек эстрадасининг мафтункор, ҳушовоз хонандаси Шаҳзода мухлислари ҳукмига янги юртимизни мадҳ этувчи гўзал қўшиқни тақдим этди.

«Ўзбегим» таронаси қуёшли, тенги йўқ ўлкамизни тараннум этади. Мазкур гўзал қўшиқ шеъри Иқбол Мирзо қаламига мансуб. Мусиқаси истеъдодли ижодкорлар Сарвар Азимов ва Комил Фозиловларга тегишли.

«Ўзбегим» таронаси мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига муносиб совға бўлади десак муболаға бўлмайди.

Мазкур таронага хонанданинг ижодий жамоаси томонидан клип тасвирга олинган бўлиб, у ҳам тез орада омма ҳукмига ҳавола этилиши режалаштирилган. 

Қўшиқ албатта юртдошларимизга манзур келишига умид қилиб қоламиз. 

 

 

Хабарингиз бор, хонанда жорий йилда ҳам анъанага кўра май ойининг 1-7 май кунлари Истиқлол санъат саройида мухлислари ҳукмига яккахон концерт дастурини тақдим этади. Концертга қизғин тайёргарлик билан бирга, хонанда мухлислар ҳукмига янгидан-янги тароналарни тақдим этиб келмоқда.

Шу кунларда Шаҳзода ўзининг 3та, «Разлюбить нельзя», «Котёнок» ва «Необходим мне» номли рус тилидаги тароналарини ҳам ижоди шайдоларига ҳавола этди.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг