Концертлар ва шоу
Шаҳзоданинг "Раҳмат Ҳаёт" альбом тақдимотидан
11 май куни пойтахтимизда жойлашган "Discovery" медиа дўконида ўзбек эстрадасининг мафтункор хонандаси Шаҳзода ўзининг янги "Раҳмат Ҳаёт" номли альбом тақдимотини ўтказди. Мухлисларини 7 кунлик концерт дастури билан ҳушнуд этган Шаҳзода, уларга янги альбом тарзидаги яна бир туҳфани тақдим этди. Альбом тақдимотига хонанданинг ижоди шинавандалари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ташриф буюришди. Эндиликда сиз азизлар хонанда Шаҳзоданинг янги альбомидан ўрин олган тароналардан баҳраманд бўлиш имконига эгасиз.
Қуйида эътиборингизга тақдимотдан фотосуратларни ҳавола этамиз.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
12-05-2015
ИЗОҲЛАР 0