ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Шаҳзоданинг романтик шоусидан эксклюзив репортаж!











 1-7 майгача “Истиқлол” санъат саройида, хонанда Шаҳзоданинг янги яккахон концерт дастури давом этмоқда.
2 май куни концертга ташриф буюрар эканмиз, соат 18.00 лардан ошган, санъат сарой олдида мухлислар гавжум эди. Соат 19.00 да концерт бошланди.
 
 
Саҳнада махсус қурилган 5 та мониторда, хонанданинг ҳар хил имидждаги кўринишлари шиддат билан мусиқа садолари остида намойиш этилди.
Сўнг, мусиқа хонанданинг “Қўллар тепага” қўшиғи садолари билан уйғунлашган ҳолатда, хонанда Шахзоданинг ўзи саҳнада махсус зиналар устида пайдо бўлди. Бу қўшиққа махсус саҳна кўриниши саҳналаштирилган эди. Қўшиқдан сўнг, хонанда мухлислар билан саломлашиб, концерт давомида ўзбек тилида гапиришини таъкидлаб ўтди.
 

Сўнг, бирин-кетин янги қўшиқларини ва мухлислар учун севимли бўлган қўшиқларини, ажойиб саҳна кўринишлари, рақслар билан уйғунлашган ҳолатда тақдим этди.
 

Концертнинг 2 блокини Шаҳзода, янги “Соғиндим” қўшиғи билан бошлади. “О Марьям, Марьям” фильми саундтрекини куйлаганда, ортидаги мониторларда, фильм кадрлари намойиш этилди.

 
Хонанда “Тилайман” қўшиғини ижро этишдан олдин, бу қўшиқ онасининг севимли қўшиғи эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. (У бу ҳақида концерт олди матбуот анжуманида ҳам айтиб ўтган эди)
 

Сўнг, саҳнага қизил пардалар туширилган ҳолатда, ўзгача рақс уйғунлашган “Люблю тебя” қўшиғини ижро этди. Саҳнада зиналар ортидан DJ пайдо бўлди. Бу блокда ҳам, ўзгача кўринишлар йиғилганлиги, мухлислар эътиборни тортди ва унда асосан, русча қўшиқлар жойлаштирилган эди. Бу блокда акробат қиз ҳамманинг эътиборини тортган ҳолатда, ҳавода ўзгача рақс намойиш этди.


Шахзода бу блок якунида,  Dj ёнига борган ҳолатда, саҳнадан зиналар ортига ғойиб бўлди. Сўнг, саҳнадаги экрандан устоз хонанда Фаррух Зокиров Шаҳзодани 10 йиллик ижоди билан қутлади, сўнг бирин-кетин бошқа машҳурлар “А-студио”, Нилуфар Усмонова, Jgan, Нюша, Игорь Гуляев, Армен Давлетяров, репер ST, Др. Костиларнинг ҳам қутловлари намойиш этилди. Улар хонанда ҳақида, илиқ ва ҳаққоний фикрлар билдириб ўтдилар. Др.Кости табриклагач, уларнинг биргаликдаги дуэти мусиқаси янгради ва  саҳнада кейинги блок бошланди.Бу блокда, болалар учун бағишланган қўшиқдан тортиб,

 
“Кечалар” қўшиғининг саксафон билан уйғунлашган ҳолатдаги вариантлари ҳам жой олган эди.

 
Шахзода қўшиқларига рақсга тушган раққосларни алоҳида саҳнада таништириб ўтди.


Шаҳзода Шохруххон билан "Шошма" дуэтини куйлашди. Унга ажойиб саҳна кўриниши ҳамоҳанг бўлди.


 
Концерт сўнгида, саҳнага қўлида гул билан келинлик либосида чиқиб келган Ҳалима Иброҳимова ҳамманинг юзига табассум улашди. У қўлидаги гулини мухлислар томонга орқа ўгирганча улоқтирди. У гул 2 қатордаги мухлислар қўлига келиб тушди.


 
Шаҳзоданинг фанклуби ва мухлислар, ҳар бир қўшиқ сўнгида қўллаб-қувватлаб туришди.Концертда эътироф этиб ўтишга лойиқ жиҳатлар талайгина. Бир сўз билан айтганда, Шаҳзода имиджидан тортиб, саҳна кўринишларигача ўта дид билан танланганлиги сезилиб турарди.

 
Ҳар бир қўшиққа саҳналаштирилган рақслар, залдаги келган томошабинларга ўзгача руҳият бағишлади, десам адашмайман.


 
Концертнинг бошқалар концертларидан фарқли жиҳати, мухлислар хонанда учун олиб келган  гулларини бемалол олиб келиб беришлари бўлди. Уларга махсус ёнланган қўриқчилар унчалик тўсқин қилмасликлари, ҳам эътиборни тортди.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-05-2013

ИЗОҲЛАР 5

мадина 12 март #
Шахзодага факат омад ижодига койил гап йук
Aziza Sultanova 21 май #
Ura konsert qoyil qoldim
Rixsixon 14 май #
Shaxzoda sizga sog'liq baxt tiliyman siz SUPERsiz doimmo shunaqa kulib yurinig
JAHONGIR 12 май #
Umid Iskandarov va Shahzodaning ijodida yanada muvaffaqqiyatlar tilayman!
Aziz Umrzoqov 7 май #
Umid Iskandarov mening sevimli aktyorim))))Men siz hurmat qilaman
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг