ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Шаҳзода&Синан Акчилдан тез орада дуэт қўшиқ

1680
0
Мафтункор хонанда Шаҳзода нафақат ўзбек хонандалари билан дуэт қўшиқ куйлайди, балки дунёнинг энг машҳур санъаткорлари билан ҳам дуэт тароналари бор ва улар ўз мухлисларига эга бўлиб, хитпарадларнинг юқори чўққиларидан ўрин эгаллаб келган доим. 
 
alt
altalt

Бу сафар ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи Туркиялик машҳур хонанда Синан Акчил билан ҳамкорликда  “Hirka” номли дуэт қўшиқ куйлаган. Бу ҳақда хонанда ўзининг ижтимоий тармоқларидан бирида хабар қилган.  
 
alt

Дуэт қўшиққа ижодий жамоа билан Туркиянинг ўзида клип ҳам тасвирга олинди. 
 
alt
alt
alt

Бу ҳамкорлик Туркияликларда ҳам катта қизиқиш уйғотган. Туркия папарацциялари икки юлдузни сўзга тутганларида, Синан Акчил: “Мен ўзбек Ажда Пекканнини топдим” дейди. Туркиялик хонанданинг айтишича у, Шаҳзода Ўзбекистонлик суперстар эканлигини, ТМВ ТV канали орқали билган. 
 
alt

Демак, ўз юртида машҳур икки ижодкордан тез кунда янги дуэт қўшиқ ва унга ишланган видеоклип мухлислар ҳукмига ҳавола этилади. Шаҳзоданинг навбатдаги дуэт қўшиғи аввалгилари каби ўз мухлисларини топишига умид қилиб қоламиз.  
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-10-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг