Шохрух рэпернинг «10 йиллик ижодим» номли концертидан
24 март куни Истиқлол санъат саройида Шохрух рэпернинг икки кунлик концертига старт берилди. Рэпер ўн йиллик танаффусдан сўнг мухлислари билан катта саҳнада дийдор кўришди.

.jpg)
Саҳна декорациялари Шохрухнинг йўналишига ҳос тарзда бўлиб, пульт ортида DJ SAM ва DJ JOKERлар бўлишди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Ижодкор саҳнага залдан чиқиб келди. Шохрухни соғинган мухлислар олқишлар билан кутиб олишди. Концерт «Ажойиб мусиқа» номли тарона билан бошланди.
.jpg)
Концертда рэпернинг бутун ижоди давомидаги энг хит қўшиқлар жонли ижрода куйланди-ўқилди (рэп аслида ўқилади). Шунингдек, янги тароналар ҳам жаранг сочди. Рус тилида ҳам қўшиқлар ижро этилди.
Шу куни барча қўшиқларга Баха Анальгин жўр бўлди.
Концертга Шохрухнинг барча қўшиқлари матнини биладиган ашаддий мухлислар ташриф буюрганига гувоҳ бўлдик.
Мухлислар «Истиқлол» санъат саройини телефонлари билан бир неча бор чироқлар ёғдусига тўлдирдилар.
«Болалигим» таронаси жаранг сочганда эса бутун зал тик туриб, хонанда билан бирга куйлади.
Концерт ҳаяжонли ва жумбушли ўтди. Залдаги тўлқинланган ва Шохрухга муҳаббати чексиз бўлган мухлисларни кўриб, улар ҳақиқатда ижодкорни соғингаликларига амин бўлдик.
Шохрухнинг ҳаммага яхши таниш «Салом» хит қўшиғи жаранг сочди. Ушбу қўшиқни хонанда билан биргаликда ижро этган Сарвар ҳам чиқди. Сарвар, Шохрух рэпернинг жияни. Йиллар ўтиб, энди саҳнада кичкина болакай ўрнида улғайган йигит.

Концертга битбоксер таклиф этилган бўлиб, у ҳам мухлисларни турли ҳил овозларни ижро этиб шод этди.
Шохрух доимий ижодий ҳамкори Бобур Умаров билан қўшиқлар куйлади.

Концерт «Ўзбегим» таронаси билан якунланди.





ИЗОҲЛАР 0