alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шохруҳхоннинг романтик руҳдаги концертидан

Концерт динамик мусиқа ва раққослар жамоасидан тақдим этилган рақслар билан бошланди.

alt

Ва хонанда саҳнада «Алдамадим» таронасини ижро этган ҳолда мухлислари қаршисида пайдо бўлди. Қўшиқ жаранг сочган вақт эса зал бўйлаб «муҳаббат фаришталари» мухлисларга хонанда сингари ўз меҳрларини улашди.

altalt

Саҳна бу сафар учта геометрик шаклдаги экранлар билан жиҳозланганлигини кўриш мумкин бўлди.

altalt

Жуда ҳам тортинчоқ хонанда бу сафар мухлислари билан бутун концерт давомида самимий мулоқатда бўлди.

alt

Дастурнинг биринчи қисмида Шохруҳхоннинг барчамизга яхши таниш қўшиқлар жаранг сочди. Улар қаторида «Қўғирчоқ», «Апрель-май», «Менга фарқи йўқ», «Нима қилиш керак» тароналари куйланди.

alt

Қўшиқлар аранжировкаси янгича талқинда бўлиб, «Комила қиз» испанча услубда тақдим этилди.

alt

Ҳар бир қўшиққа Zlotnikov Dance Centre ва «Тумор» рақс ансамбллари гўзал рақслар ва саҳна кўринишларини ижро этишди. Хонанда ҳам улардан қолишмаган ҳолда саҳнада эркин ҳаракатланиб, рақсга тушди.

altalt

Шохруҳҳон мухлисларини бу йилги дуэтдошлари билан ҳайрон қолдирди. Концертнинг иккинчи қисми Нилуфар Усмонова билан «Барча шодлик сенга бўлсин» дуэт тарона билан бошланди. Ижодкорлар иштирокида оилавий ҳаётдан саҳна кўриниши ҳам тақдим этилди. Позитив руҳдаги қўшиқ барчага манзур бўлди.

alt

Опера хонандаси Женисбек Пиязов билан ижодий ҳамкорлик, Шохруҳхоннинг мухлисларига буткул кутилмаган совға бўлди. Икки истеъдод ижросидаги «Соғиниб» қўшиғи барча соғинган қалблар учун бағишланди.

alt

Шохруҳхон ва Зиёдадан тақдим этилган «Йиғлама» дуэт таронаси навбатдаги туҳфалардан бўлди.

alt

Хонанда доим устоз санъаткорлар ижодига мурожаат этиб, улар ижодидан қўшиқ куйлайди. Бу сафар хонанда Абдурауф Олимовнинг «Турфа гуллар» қўшиғини ўзгача талқинда ижро этди.

alt

Қўшиқдан сўнг, Волидасига ўғиллик меҳрини изҳор этган ҳолда гулдаста совға қилди.

alt

Шунингдек, марҳум устоз санъаткор Мухриддин Ҳолиқовнинг «Қиз бола» қўшиғини ўз талқинида ижро этди. Хонанда бундан аввал ҳам унинг бир қанча қўшиқларини ижро этган.

alt

Хонанда барча клипларининг биринчи томошабини Волидаси эканлигини айтиб ўтиб, «Маликам» қўшиғига суратга олинган клипни Волидаси ва мухлисларига илк бора концертда намойиш этди.

alt

Хонанда саҳнада қўшиқ куйлаётган вақтда чироқлар ўчиб қолиши бир зумга барчани шошириб қўйди. Аммо хонанда раққослар билан фонарлардан гўзал кўриниш ва рақс тақдим этишди.

alt

Хонанда концертда янги тароналарини тақдим этишни унутмади. Улардан бири «Севгилим» қўшиғи бўлди.

alt

Шохруҳхон Жаҳонгир Позилжонов билан эса бутун зални кезиб «Бойландим» қўшиқларини ижро этди.

altalt

Албатта доимий ижодий ҳамкори мафтункор хонанда Шаҳзода билан ҳам Шохруҳхон янги дуэт куйлади. Шохруҳхон, Шаҳзодани битта қўшиқни ижро этиб кетишга йўл қўймай, «Шошма» дуэт тароналарини ҳам ижро этдилар.

alt

Концерт меҳр-муҳаббатга тўла ва самимий руҳда ўтди.

altalt

Концертнинг илк кунида шоу-бизнес вакилларидан Даврон Кабулов ва рафиқаси, Шарқ гуруҳи, Санжар Ҳолиқов, бошловчи Лазиза Нозимхонова, Хусан Жураев, Ойхон Ифорзода ва Шох Алимовичлар концертга ташриф буюришди.

altaltaltalt

Концертдан барча суратларни бизнинг фотоҳисоботда кўришингиз мумкин. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-02-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг