alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шоу-бизнес: Ҳафта янгиликлари 

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист, «Шаҳзод» гуруҳи солисти Рашид Холиқов ўғли, Санжар Холиқов ўзининг илк ижод ишини мухлислари ҳукмига тақдим этди. Ота изидан борган ўғилнинг ижро этган қўшиғи «Ширин» деб номланган бўлиб, мазкур таронага клип ҳам тасвирга олинган. Клипни бу ерда кўришингиз мумкин.

 

Серқирра ижодкор Шаҳзода Мухаммедова, тез кунларда экран юзини кўриш арафасида турган «Кечир севги» фильмининг дубляж, овоз ёзиш ишлари билан банд. 

alt

 

Ўзбек эстрадасида энг содиқ FanClub эга хонанда бу Райҳон Ғаниева эканлиги ҳеч кимга сир эмас. 4 апрел санасида хонанда Райҳон, севимли FanClub аъзолари билан учрашди. 

alt

 

«Ниҳол», «Эътироф-2015» мукофотлари совриндори хонанда Малика Эгамбердиеванинг акаси Алиёрбек Эгамбердиев ҳам қўшиқчиликда ўз иқтидорларини синаб, омма эътиборига «Кечалар» номли илк тароналарини тақдим этдилар. Хазрат Навоий ғазали асосида куйланган тарона мусиқаси Дилшод Ахмадшохга тегишли бўлиб, мусиқий сайқални Азиз Холмуродов амалга оширган. 

 

«1news.uz» нашри хабарига кўра клипмейкер Ёдгор Носиров ва актёр Бобур Йўлдошевлар режиссёрлигида Қозоғистонда «Менинг бегонам» - «Моя чужая» номи остидаги фильм тасвирга олинган. Картинанинг трейлери Adika production студияси томонидан тақдим этилган бўлиб, фильмда қозоғистонлик актерлардан Диляра Байжанисова, Беруний Нарзуллаев, Гульнар Дусматова, Жан Байжанбаевларни, ўзбек актёрларидан эса Раъно Шодиевани кўриш мумкин. Фильм, икки киши тақдири тасодиф туфайли бирлашиши ва улар тақдир олдида юз тутган қийинчиликлар ҳақида. Мазкур картина Ўзбекистон ва Россия кинофестивалларида иштирок этиши кутилмоқда. Ҳозир эса «Менинг бегонам» фильмининг трейлери эътиборингизда. 

 

Уммон гуруҳи ва Comedy.uz резидентлари юртимиз вилоятлари бўйлаб гастрол сафарига йўл олишган. 

alt

 

Ёшлар учун мўлжалланган «Артист» ситком жанридаги янги сериал суратга олинди. Тез орада эса мазкур сериални томошабинлар оинаи жаҳон орқали кўришлари мумкин бўлади. Батафсил бу ерда ўқинг. 

alt

 

Май ойида пойтахтимизда «Менинг Тошкентим» номли мюзикл томошабинлар ҳукмига тақдим этилади. Батафсил бу ерда ўқинг. 

alt
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг