alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шоу-бизнес янгиликлари

Ўзбек шоу-бизнеси оламида нима гаплар? Юлдузларимиз нималар билан банд? Барчаси ҳақида бир четдан. 

Юлдуз Усмоновадан янги туркча альбом

alt

Ўзбек эстрадасининг примадоннаси Юлдуз Усмонова Туркиядаги мухлислари учун навбатдаги янги туркча «Hayat Bana Ask Borcun Var» номли альбомини чиқарди. Альбом ўнта трекни ўз ичига олган. Альбомда Яшар билан ижро этилган «Vur vur» дуэт қўшиқ ҳам жой олган. Альбом Туркиянинг барча мусиқа дўконларида сотувга чиққан. 
Шунингдек, хонанда “Тошкент” таронаси учун клип суратга олдирди. Съёмка ишлари Сўқоқ қишлоғида бўлиб ўтган. Демак, хонанданинг мухлислари тез орада янги клипни кутиб қолишлари мумкин.  

Улуғбек Раҳматуллаевдан янги тарона
 
alt

Кўплаб мухлисларнинг севимли хонандаси Улуғбек Раҳматуллаев ноябр ойидаги концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Ундан ташқари хонанда ижод қилишдан тўхтамай, тез орада мухлислари талабига биноан "Қайтар дунё" таронасини премьера қилиш арафасидалар.  

Азиза Низомова нималар билан банд?
 
alt

Turkvizyon-2014 мусиқий танловининг иштирокчиси Азиза Низомова ҳам қизғин ижод билан бандлар. Азиза тез орада Москва шаҳрига кастингга йўл олишлари ҳақида бизга хабар қилганлар, аммо хонанда қандай кастингда иштирок этишларини сир тутишни ҳозирча лозим топдилар. Ундан ташқари Азиза кунига студияда 4-5та қўшиқ ёзадилар. Кўпгина машҳур хонандаларимиз айнан Азизанинг вокалини маъқул кўрадилар ва унинг овозини бэк вокалда эшитиш мумкин. Ижодкор кўпгина хонандаларимизга шеър ва мусиқа ҳам ёзиб берадилар. 

Манзурадан яна бир дуэт қўшиқ
 
alt

Жозибали хонанда Манзура ҳам тиним билмай ижод қилишда давом этмоқда. Хонанда, Тохир Усмонов билан дуэт қўшиқ ижро этди ва унга клип ҳам тасвирга олдиришди. Икки ижодкорнинг мухлислари янги қўшиқ ва унга ишланган видеоклипни кутиб қолишлари мумкин. 
 
Хонанда Сардор Мамадалиев ва актёр Акбархўжа Расулов бўйдоқлик билан хайрлашдилар 
 
alt
alt

2015 йилнинг 12 октябр куни бирваракайига икки истеъдод эгалари бўйдоқлар сафини тарк этишди. Ушбу куни актёр Акбархўжа Расулов ва хонанда Сардор Мамадалиевларнинг никоҳ оқшомлари бўлиб ўтди. Икки тўй тантанасида ўзбек шоу-бизнесининг барча вакиллари меҳмон ҳам, хизматда ҳам бўлдилар. Биз ўз ўрнида уларни бу ажойиб кун билан табриклаб, ўз танлаган ёрлари билан бахтли, тўкин-сочин ҳаёт кечиришларини тилаб қоламиз.  

Азизлар, бизда ҳозирча ана шунақа хабарлар.  
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-10-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг