Концертлар ва шоу
Шоҳруҳхоннинг альбом тақдимотидан
Мухлисларнинг энг севимли хонандаси бўлмиш Шоҳруҳхон феврал кунлари
«Мен сени севаман» номи остидаги концерт дастурини тақдим этганлигидан хабарингиз бор.
Айнан шу концерт дастуридан жой олган қўшиқлардан иборат “Мен сени севаман” лицензионланган диск тўплами тақдимоти
25 феврал куни
"Discovery" медиа дўконида бўлиб ўтди.
Альбом тақдимотига хонанданинг энг яқин дўстлари ва вафодор мухлислари ташриф буюришди. Ташриф буюрганлар хонандага ўзларини қизиқтирган саволларини беришди. Саволларга хонанда томонидан жуда камтарона ва бир оз тортинчоқлик билан жавоб берилди.
Альбом тақдимотида бўлган самимий суҳбатда хонанда ҳар бир қўшиқни меҳр ва дилдан яратишини, аксарият қўшиқлари кайфиятдан келиб чиққан ҳолда яралишини айтиб ўтди. Шунингдек, мухлисларини тез орада бетакрор Райҳон билан ижро этиладиган дуэт қўшиқ билан шод этишини ва бўлиб ўтган феврал ойидаги концертдаги мухлисларининг чексиз муҳаббатидан ва қўллаб-қувватлашларидан илҳомланиб янгидан-янги ижодий режалар борлигини айтиб ўтдилар.
“Мен сени севаман” дискидан 26 та қўшиқ жой олган бўлиб, хонанданинг жорий йилдаги концертида кўпчиликнинг эътиборини тортган Ёлқин Тўйчиев томонидан ёзилган “Она” ва “Севги” монологи ҳам ўрин эгаллаган.
Энг ашаддий мухлисаси томонидан хонандага эсдалик совғаси ҳам топширилди.
Илиқ суҳбатдан сўнг ташриф буюрганларга совға тариқасида “Мен сени севаман” диски топширилди. Шоҳруҳхон эса мухлислари билан дастҳат улашдилар ва эсдалик учун расмларга тушдилар.
Биз ўз ўрнида истеъдодли хонанда Шоҳруҳхонга ижодий парвозлар тилаб, улардан янги хит қўшиқларни кутиб қоламиз.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
26-02-2015
ИЗОҲЛАР 0