alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шоҳруҳхоннинг «Юлдузли» концертидан

23 май куни «Истиқлол» санъат саройида 3 кун мобайнида бўлиб ўтадиган Шоҳруҳхоннинг «Юлдузлар» деб номланган концерт дастурига старт берилди. Мазкур концерт тақдири, дастурнинг қандай даражада ўтиши йил бошидан аён эди. Нега десангиз бунинг сабаби оддий, чунки Шоҳруҳхон бу йил шоу-бизнесдаги энг сермаҳсул хонанда бўлди.

alt

Дастурни ёш болалар Шоҳруҳхоннинг энг хит қўшиқларини ремикс турини саҳнанни тўлдириб, куйлаб бошлаб беришди. Бу эса ўз навбатида йиғилганларни ҳайратда қолдириб, давомли қарсакларга сабаб  бўлди.

alt

Саҳнага Хон чиқиши эса зални ларзага келтирар даражадаги олқишлару, қарсаклар билан тўлишига сабаб бўлди.

alt

Шоҳруҳхон бу йилги концерт дастурини «Сўнгги қўнғироқ» деб номланган тарона билан бошлади. «Гўзалина», «Қоши қаро» қўшиқлар ва уларга тайёрланган рақслар ҳали узоқ вақт мухлисларнинг ёдидан чиқмаслиги аниқ.

alt

Шоҳруҳхон укаси Шуҳрат Йўлдошев билан  биргаликда куйлаган «Қизгина» деб номланган таронаси дастурнинг илк дуэт қўшиғи бўлди. Ушбу дуэт дастурнинг бир нафасда ўтиб кетган биринчи бўлимига якун ясади.

alt

Шоҳруҳхоннинг бу йилги концерт дастури ўтган йилги дастурларидан ҳар бир бўлимдан сўнг танаффус вақтида соф ўзбек тилида ёзилган, шева ва лаҳжалардан ҳоли манологлар билан фарқланди.

alt

Дастурнинг иккинчи бўлими анча-мунча шов-шувларга сабаб бўлган Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Мажнун» фильми учун Шоҳ Машраб ғазали асосида куйланган тарона билан бошланди. Мазкур қўшиқ  ажойиб, такрорланмас рақс билан янада таъсирли кўриниш касб этди.

alt

Шоҳруҳхон ҳар йили устозларнинг қайсидир таронасини куйлаб концерт дастурида мухлисларининг эътиборига ҳавола қилар эди. Мисол учун ўтган йили Муҳриддин Холиқовнинг «Комила қиз» қўшиқғини куйлаган. Анъанани давом эттирган хонанда ушбу концерт дастурида Тоҳир Содиқовнинг «Ёғсин ёмғир» таронасини куйлади.

alt

Кетма-кет «Нима қилиш керак», «Мен сени севаман» ва яқиндагина мухлисларга тақдим қилинган «Дарак йўқ» тароналари куйланди. Мазкур тарона эса иккинчи бўлимга якун ясади.

alt

Дастурнинг учинчи бўлими жуда катта шов-шувли саҳна кўриниши билан бошланди. Хоннинг «Зўрсан» деб номланган клипи саҳнада қайта жонланди, манекен эса актириса Асал Шодиева бўлди.

alt

Шоҳруҳхон қўлидаги ўйинчоқ юрагини Асал Шодиеванинг қўлига тутиши билан маникен Асалга «жон кирди» ва «Зўрсан» таронасини хонанда билан биргаликда куйлади. Буни фақат кўриш керак, таърифга тил ожиз.

alt

Хуллас дастурнинг учинчи бўлими худди шундай бошланди. Бу бўлимда куйланган «Нигорам», «Юлдузим», «Аразлама», «Фарқи йўқ», «Шайдо қилибсен» қўшиқлар ҳам бир-биридан ажойиб ва хит тароналардан.

alt

Дастурнинг тўртинчи бўлими «Она» деб номланган тарона билан бошланди. Шоҳруҳхон бу қўшиққа алоҳида кўриниш билан ёндошган, яъни «Мажнун» фильми саундтрекидаги кўринишни ушбу саҳна кўринишида қўллаб, кўзида оқ боғич билан намоён бўлди.

alt

Қўшиқ юракни ўртагувчи, таъсирли ва энг муҳими чуқур маънога эга. Тарона якунида эса Шоҳруҳхоннинг кичик укаси Муҳаммад Али волидасини акасининг ҳузурига кузатиб чиқди. Хон онасига гул тақдим қилди, Зебо Наврўзова оғлининг кўзидаги боғишни ечиб, унга эзгу тилакларни тилади.

alt

Хоннинг «Она» қўшиғидан сўнг Зебо Наврўзова ҳам битта қўшиқ куйлади. Унинг мазкур қўшиқғини мухлислар жуда яхши кутиб олишди.

alt

Шоҳруҳхон бу йилги дастурида мумтоз адабиётдан учта ғазал куйлади. Ҳазрат Навоийнинг «Эй сабо» деб номланган ғазали ҳам шулар жумласидандир.  

alt

Шаҳзода билан биргаликда куйланган «Ало» деб номланган таронаси ҳам жуда яхши кутиб олинди.

alt

Мазкур бўлимда «Комила қиз», «Хаёлим унда» деб номланган тароналар ҳам куйланди. Бўлимга «Йиғлама» деб номланган қўшиқ хотима ясади.

alt

Катта маъно, мазмунга эга бўлган манологдан сўнг, бирин кетин «Сен кетма», «Божалар» гуруҳи  билан дуэт ва «Юлдузлар» деб номланган қўшиқлар жаранг сочди.

alt

«Божалар» гуруҳи билан биргаликда куйланган «Бўйдоқ» таронаси ҳар қандай эътирофларга муносиб десак муболаға бўлмас. Тарона жуда тез фурсатларда оммалашиши аниқ.

alt

«Юлдузлар» таронаси Хоннинг 2016 йилги шоу дастурига якун ясади.

Тўлиқ фотоҳисобот бу ерда.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг