Тез кунда Дилсўздан янги клип
Хушовоз хонанда Дилсўз ижоддан тўхтагани йўқ. Шу кунларда хонанда мухлислари учун янги клип тақдим этиш ниятида. Куни кеча ижодкор ўзининг «Сенинг ягонанг» деб номланган қўшиғига клип суратга олдирди. Клип суратга олиш вазифаси клипмейкер Шерзод Умаровга ишониб топширилди. Видео кетма-кетлик сюжет йўналишида суратга олинди. Унда актёрлар Шоҳжаҳон Эргашев ва Динара Ирсалиевалар иштирок этдилар. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, қўшиқ матни Баҳодир Низомовга, мусиқаси эса Аҳмад Ҳожиматовга тегишли. Мусиқий сайқал устида ҳам Аҳмад Ҳожиматов тер тўккан. Стилист: Igagosha. Гримёр: Феруза Раҳимова. Клип азим Тошкентимизнинг сўлим гўшаларида тасвирга тушурилди. Тез кунда хонандамизнинг янги ижод маҳсулини кутиб қоламиз. Бугун эса эътиборингизга суратга олиш майдончасидан фотосуратларни тақдим этамиз.










ИЗОҲЛАР 0