alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Тез кунда Мавлуда Асалхўжаевадан «Зор юрак»

Элимиз суйган санъаткор Мавлуда Асалхўжаева яна ўз мухлисларини хурсанд этиш мақсадида янги тарона устида иш олиб бораётган эди. Мазкур тарона «Зор юрак» деб номланиб, унга клип ҳам суратга олинди. Қўшиқ матни Баходир Низомовга тегишли, мусиқаси эса Умид Обидов томонидан яратилган. Таронага суратга олинган клип режиссёрлари Хасан ва Хусан Атабаевлар. Клипда бош ролларни ўз махорати ва истеъдоди билан оммани ҳушнуд этиб келаётган ёш ва умидли актёр Жахонгир Ходжаев, ҳамда латофатли актриса Феруза Норматова ижро этишган. Кўшиққа ишланган клипнинг премьераси тез орада оммага ҳавола этилиши кутилмоқда. Клипни суратга олиш жараёнидан фотолавҳаларни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

altaltaltaltalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг