Тез кунда Жасур Умировдан янги клип
Қўшиқ сўзи ва мусиқаси Зафар Қодиров ҳамда хонанданинг ўзига тегишли бўлиб, клип режиссёр Дилмурод Агзамов томонидан суратга олинмоқда.
Жасур Умиров:
«Бу қўшиғимиз аввалги қўшиқларимизга қараганда бошқачароқ чиқди деб ўйлайман. Кўп қўшиқларимизда қизлар исми айтилар эди, бу сафар йигитлар исми билан қўшиқ куйладик. Яъни «Аваз, қизимга гапирсанг, кетаман қастма-қаст», - дея севган йигит ўз севгилисига гап отаётган Аваз деган йигитга огоҳлантириш беради. Ушбу клипда бош ролни ижро қилиш учун Қашқадарё вилоятидан Шамил Ҳусенов исмли ҳаваскор актёрни кастинг қилиб танлаб олдик. Бу ролимиздаги қаҳрамон кал бўлиши керак бўлгани учун каллар ўртасида кастинг ўтказдик. Кастингдаги энг муносиб номзод Шамил Ҳусенов бўлди. Мазкур клипимиз комедия жанрида суратга олинмоқда. Ҳаммамиз бирдек, қўлимиздан келганича клипимиз яхши чиқиши учун ҳаракат қилмоқдамиз. Бугун уч кунлик суратга олиш ишларимизнинг сўнгги кунини ҳам якунлаш арафасидамиз».
ИЗОҲЛАР 0