alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Тошкент Тото Кутуньони қарши олди

Форумлар саройи қўшиқчининг мухлислари билан лиқ тўлди. Хонанда мухлислари олқиши остида оппоқ костюмда саҳнага чиқди ва Serenada қўшиғи билан концерт дастурини бошлади.

alt

Қўшиқ сўнгида хонанда ўзбек тилида саломлашди.

Тото мухлислари билан италян тилида таржимон ёрдамида суҳбатлашди. Серенада учун залда йиғилганлар билан биргаликда исм танлаган хонанда Лола исмида тўхтади ва Donna Mia қўшиғини Лола Миага ўзгартириб куйлади. 

alt

Қўшиқлар орасидаги танаффусларда Тото Кутуньо мухлислари билан суҳбатлашиб, ҳаётидан воқеалар ва қўшиқларининг яратилиш тарихини гапириб берди. Шу аснода илк бор 16 ёшида севиб қолганини тан олди. 

alt

Тото Кутуньо қўшиқчи бўлиш билан бир қаторда бастакор бўлиб, Адриано Челентано ва Жо Дассен каби хонандаларга ҳам қўшиқлар ёзиб берган. Хонанда Адриано Челентано репертуаридан «Вақт ўтмоқда», «Аморе»​ ва бошқа қўшиқларни ҳам куйлаб берди.

alt

Хонанда Жо Дассеннинг овози ёзилган қўшиқни ижро этиб берди. L'ete indien қўшиғини Тото Жо Дассен учун 38 йил аввал ёзиб берган.  

Хонанда хит қўшиқларидан бўлмиш L'Italiano, халқ тилида кўпроқ «Лашата ми Кантаре» бўлиб танилган қўшиқни зал жўрлигида ижро этди.

Тото Кутуньо Тоир Қўзиев ва «Сато» гуруҳи билан биргаликда «Ялла» ансамблинингу «Чойхона» хитини ижро этиб, ташриф буюрганларни ҳайратга солди. Италян хонандаси мазкур қўшиқни бир кеча давомида ёдлаб олибди.

Концерт Тото Кутуньонинг созандалари ижросидаги жонли мусиқа жўрлигида ўтди. Мазкур созандалар хонанда билан 45 йилдан ортиқ биргаликда ишлаб келмоқда

alt

Икки соат давомида томошабинлар севимли хонандалари билан биргаликда куйладилар, олқишладилар, гуллар тақдим этдилар ва хонанда улашган завқли онлар учун туриб ташаккурларини изҳор этдилар.

alt

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг