Тошкентда «Эрисиони» рақс ансамбли
Ташриф буюрган томошабинларни ёрқин ва ҳиссиётларга бой шоу кутаётганлиги, концерт аввалидан маълум эди. Саҳна ортида ўз чиқишига тайёргарлик кўраётган миллий либосдаги ўнлаб инсонларни кўриш мумкин эди. Кимдир қўшиқ айтишга тайёгарлик кўраётган бўлса, кимдир эса мусиқий асбобларни созлаётган, яна кимдир эса рақсини қайтараётган жараёнларга кўзимиз тушди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Кечанинг очилиши, Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Жгентлининг ташриф буюрувчиларга қаратилган нутқи билан бошланди.
.jpg)
Мусиқанинг илк ноталариданоқ, ҳақиқий ёрқин Грузияни томоша қилишимизни тушуниб етдик.
.jpg)
.jpg)
![]() |
Шерманди Чкуасели, «Эрисиони» ансамбли бадиий раҳбари «Грузиянинг фақат энг яхши нарсаларини кўрсатиш - ансамблимизнинг асосий мақсади. Бизнинг қўшиқлар, рақслар – бунинг баъри халқимизнинг мероси ва биз авлоддан авлодга қолдириб келмоқдамиз». |
Олдинга қўйилган вазифа аъло даражада бажарилди! Меҳмонларни энди ҳеч нарса билан ҳайратлантира олишмаса керак деганимизда, ҳар бир саҳна чиқиши, ансамблга бўлган қизиқишни янада ортирар ва ташриф буюрган томошабинни завқлантирар эди. Бошида шиша идиш билан рақс намойиш этиш, бу чаққонлик ва маҳоратдан далолатдир.
(1).jpg)
.jpg)
Қиличлар билан бўлган рақс намойишида, саҳнада хақиқатдан ҳам учқунлар пайдо бўлди.
.jpg)
Ҳар бир ҳаракатнинг аниқлиги ва ноёблиги, ҳар бир томошабинни ҳайратлантира олди.
Ҳар бир рақс – буюк маҳорат, куч-ғайрат ва нафисликдан далолат бериб турди.
.jpg)

Бу жамоанинг энг кичик қатнашчилари, ҳатто 9 ёшни ҳам қаршилаб улгурмаган бўлсалар-да, катта ёшдаги жамоадошлари билан миллий барабанда мусиқий баҳс олиб бордилар.
.jpg)
.jpg)
Айрим саҳна чиқишлари намойиш этилганда, бир вақтнинг ўзида 50дан зиёд созандалар, қўшиқчи ва раққослар иштирок этишди.
.jpg)
.jpg)
Ҳайратдан лол қолган томошабинлар гулдирос олқишлар билан узоқ вақт артистларни саҳнадан қўйиб юбормай, яна бир нечта номерларни кўрсатиб беришларини илтимос қилишди.
.jpg)

Тадбирдан тўлиқ фоторепортажни сайтимизда томоша қилинг.





.jpg)
ИЗОҲЛАР 0