Концертлар ва шоу
Тўй либослари фестивали:«TO’YLAR MUBORAK»
Жорий йилнинг
30 май кунида соат
19:00 LOTTE CITY HOTEL TASHKENT PALACE меҳмонхонасида
«TO’YLAR MUBORAK» иккинчи тўй либослари фестивали бўлиб ўтади. Ушбу фестивал ташкилотчилари INTER TASHKENT EXPO ва «To’ylar muborak» журналидир.
«Тўйлар муборак» - Ўзбекистондаги барча тўй тантаналарини бирлаштирган, никоҳ маросимлари ҳақидаги биринчи ўзбек тилидаги жилоли журнал. Ҳозирда «Тўйлар муборак» ўз фаолиятини кенгайтириб, янгидан-янги ва катта лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, миллий қадриятларимиз, ўзбек халқининг анъаналари ва урф-одатлари, ноёб маънавий-маданий меросини сақлаб қолиш ва намоён қилишдан иборатдир.
Азизлар ёрқин шоуни ўтказиб юборманг.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
21-05-2015
ИЗОҲЛАР 0