alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Тўйлар муборак: Бежирим либослар фестивалидан

LOTTE CITY HOTEL TASHKENT PALACE меҳмонхонасида 30 май куни “Тўйлар муборак” тўй либослари фестивали бўлиб ўтди.
Ушбу фестивал илк бора ўтган йилнинг август ойида бўлиб ўтган эди. Бу йил фестивал икккинчи маротаба ўтказилди. 
 
alt

Тадбир ташкилотчиси, ҳамда лойиҳа муаллифи Дилдора Зайнутдинова!
 
alt
alt
 
Либослар намойишига гўзаллик ва нафислик шайдолари ташриф буюрдилар. Меҳмонлар шу куни миллийлик ва дунё стандартлари уйғунлашган замонавий, классик бежирим, нафис тўй либослари намойишидан баҳраманд бўлдилар. Пойтахтимизнинг ёш ва истеъдодли дизайнерлари ва тўй либослари салонларидан тақдим этилган либослар тўплами бир кунда, бир масканда меҳмонлар эътиборига тақдим этилди.
 
alt

Тўй либослари фестивали ўзбекона тўйларга хос равишда, карнай-сурнай садолари остида бошланди.
 
alt
alt

Тадбир “Mursak” модалар уйидан тақдим этилган “Шарқ жилоси” номли либослар тўплами намойиши билан очилди. Либослар дизайнери Нилуфар Абдувалиева.
 
alt
alt

 
Иккинчи бўлиб, “Anor» модалар уйидан “Шарқ дурдонаси” болалар учун либослар тўплами ташриф буюрган меҳмонларга тақдим этилди. Жажжи болажонлар учун мўлжаллаб тикилган либосларни гўзал ва ширин қизалоқлар моҳирлик билан намойиш этдилар. Дизайнер Гулбахор Мусаева.
 
alt
alt
alt

Кейинги “Гармония” номи остидаги тўплам дизайнер Гўзалдан тақдим этилди. Намойиш хонанда Саиданинг “Тирнама” қўшиғи билан якунланди.
 
alt
alt
 
Дизайнер Рисмухамедова Роза “Шарқано ранглар” болалар тўплами билан ушбу фестивалда иштирок этди.
 
alt
alt

Бирин-кетин тақдим этилган либослар намойишидан сўнг, меҳмонлар “Бастет” болалар рақс жамоасидан тақдим этилган ёрқин рақс шоусига гувоҳ бўлдилар. Кичкинтой болажонларнинг чиқиши барчага манзур бўлди.
 
alt
alt
alt

Мусиқий чекинишдан сўнг намойиш давом этиб, навбатдаги тўплам юртимизда ва чет элда ҳам машҳур дизайнер Дилмурод Миркамиловдан “Сув ва ўт” номли нафис либослар тўплами тақдим этилди.
 
alt
alt

Ўзбекона анъанамизга кўра тўй фестивалига ташриф буюрган ва барча фестивал иштирокчилари учун “Келин салом” ҳам қилинди. Фестивал келинчаги ва унинг янгалари Миржон Ашраповнинг “Ёр-ёрлар” қўшиғи садолари остида кириб келдилар.
 
alt
alt

Келинчак ролида ҳаммага яхши таниш Халимахоним бўлдилар. Улар эпчиллик билан барчага салом қилдилар. “Келин салом”ни олиб бориш вазифаси ажойиб актриса Зухра Солиева зиммасига юклатилди.
 
alt
alt
alt
alt

Ниҳоят фестивал меҳмонлари, Nuptial тўй либослари салонидан тақдим этилган келинчаклар учун бетакрор тўй кўйлаклари намойишига гувоҳ бўлдилар.
 
alt
alt

Кейин эса жажжи қизалоқлар яна болалар тўплами билан саҳнага ташриф буюриб ҳамманинг завқини уйғотдилар.
 
alt
alt

Сўнгги либослар тўплами дизайнер Иродадан тақдим этилиб, “Нафислик” деб номланган.
 
alt

Тўй либослари фестивали ёрқин ва гўзал тарзда ўтди. Меҳмонлар миллийлик ва дунё стандартлари билан яқиндан танишиб, бу тадбирдан ўзлари учун кўпгина танловлар қилишди деб, айтсак ҳам муболаға бўлмайди.
 
Биз эса ўз ўрнида табдир ташкилотчиларини ва иштирокчиларини ушбу ажойиб фестивални бу тарзда гўзал ўтказиб олганлари билан муборакбод этиб, келгуси ишларида муваффақиятлар ва ижодий парвозлар тилаб қоламиз. 

Фестивалдан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўришингиз мумкин. 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-06-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг