alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Уч гўзалдан уч клип премьераси

Ушбу ҳафтада ўзбек эстрадасининг ҳушовоз ва жозибали хонандалари Шаҳзода, Зиёда ва Умидахонлар ўзларининг тароналарига ишланган клипларни мухлислари ҳукмига тақдим этдилар. Тақдим этилаётган клипларнинг ҳар бири эътиборга лойиқ ва албатта ўз томошабинларини топади деб ўйлаймиз. Демак, қуйида уч гўзалдан тақдим этилаётган қайноқ клиплар учлигини қарши олинг азизлар. 

 

Шаҳзода&Шохрух - "КЕТ"

Мафтункор хонанда Шаҳзода анча йиллардан сўнг, Шохрух билан яна дуэт куйлади. Тарона номи “Кет" деб номланган бўлиб, қўшиқ серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил тарафидан яратилган. Клип Benom Media томонидан суратга олинди. Клипда актёр Улуғбек Қодировни, Динейрани кўриш мумкин. Бош қаҳрамон образида хонанданинг ўзи. Хиёнатга учраган муҳаббат ҳақидаги клип ҳукмингизда. Кўринг ва ўз фикрларингизни билдиришни унутманг.

 

Зиёда - "ИККИМИЗ"

Ҳушовоз хонанда Зиёда томонидан тақдим этилган “Иккимиз” клипи Сарвар Каримов режиссёрлигида тасвирга олинган бўлиб, қўшиқ сўзи ва мусиқаси Баходир Низомовга мансуб. Мусиқий сайқални Умид Обидов амалга оширган. Клип сюжет ва трек йўналишида. Бош ролларда Райхон Уласенова ва Рихситилла Абдуллаевни кўриш мумкин. Зиёданинг ўзи ҳам клипда жуда гўзал кўринишда намоён бўлган.

 

Умидахон - "БИЁ-БИЁ"

Ёш истеъдодли хонанда Умидахон ҳам ўз мухлисларига янги “Биё-Биё” қўшиғига ишланган клипни тақдим этди. Клип режиссёри Сарвар Каримов, Изатилла Лутфуллаев. Қўшиқ матни Элдор Қаюмовга, аранжировкаси эса Жасур Бадалбаевга мансуб.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг