alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Улуғбек Раҳматуллаевдан "Она" клип премьераси

Ноябр ойида 4 кун давомида ўзининг навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этган хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ўз мухлисларини янги ижод иши билан шод этди. Хонанда ушбу концерт дастурида мухлисларига бир қанча янги композицияларни тақдим этди. Янги қўшиқлар мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди, айниқса "Она" қўшиғи барчанинг қалбидан чуқур жой олди. Улуғбек Раҳматуллаев кўпгина мухлислар талабларига кўра ушбу қўшиқ ва унга ишланган клипни катта омма ҳукмига тақдим этди. Клип Санжар Маткаримов режиссёрлигида тасвирга олинган. Қўшиқ матн муаллифи Низомиддин Мухаммад Охун, мусиқаси эса Иқбол Муҳаммадга тегишли. Меҳрибон ва мунис оналаримизни мадх этувчи, меҳрли ва таъсирли клип премьерасини қарши олинг.  


Клип: RizaNovaUZ

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-11-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг