alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Унитилмас оҳанглар: SAHAR гуруҳи

Ўзбек эстрадасига 1999 йилда «Ёмғир» қўшиғи билан кириб келган SAHAR гуруҳини кўпчилик яхши эсласа керак. Мазкур тарона ўша даврда энг хит қўшиқлардан бири бўлган. Қўшиқнинг ҳозирги кунда ҳам турли ёшдаги тингловчилари бор. Аксарият мухлислар учун эса гуруҳнинг қўшиқлари ностальгия.

Ҳозирги кунда Қозоғистонда яшаб, ижод қилаётган гуруҳ вакиллари фаолиятлари давридаги хит тароналардан бири бўлмиш айнан шу «Ёмғир» қўшиғини қозоқ тилида ҳам куйладилар. Мазкур қўшиқ эътиборингизда, уни тинглаб завқланинг. 
 

 

alt
 

Гуруҳ, 1999 йилда Анвар Жўраев томонидан ташкил этилган. Илк хит қўшиқлари «Ёмғир». Гуруҳ 2001 йилда «Тарона Рекордс» продюсерлик компанияси билан шартнома имзолайди. 2001-2003 йилларда 2та альбом ва мусиқалар тўпламини чиқаради. Гуруҳ асосчиси Анвар Жўраев «Ниҳол» мукофоти совриндори. 2004 йилда Анвар Жўраев Қозоғистонга яшашга кўчиб кетади ва ўша ерда ҳозирги кунга қадар ҳам гуруҳи билан ўз ижодий фаолиятини давом этириб келмоқда. Гуруҳ Қозоғистонда ҳам бир нечта мусиқий тўплам чиқарган бўлиб, фаол тарзда гастроль сафарларида бўлишади.

 

Шунингдек, қуйида ҳукмингизга гуруҳнинг «Ўша сизми», «Ўзга бир ишқ», «Ёлғиз», «Лола», «Фасл», «Севгилим» каби энг машҳур ва хит тароналарини ҳавола этмоқдамиз. Тинглаб, баҳраманд бўлинг азизлар!

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-06-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг