alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Унутилмас оҳанглар: Афсонавий Сетора

Ўзбек эстрадасида 1998-2000 йилларни кўпчилик яхши эслайди. Ўша даврдаги гуруҳлар, қўшиқчилар яратган тароналар нафақат ўша вақтларда,  балки хали-ҳануз ҳам тингловчилар томонидан севиб эшитилади. Ўзбек эстрадасида 1998-2000 йилларда яратилган кўпгина қўшиқларни шлягерлар деб атасак муболаға бўлмайди.
Биз бугун Сизлар билан айнан ўша йилларга қайтишни ва ёдга олишни лозим топдик. Бу мақоламизда “Сетора” гуруҳининг илк таркиби ижодини ёдга олишга қарор қилдик. Бунга сабаб эса, ўша сиз яхши билган  афсонавий “Сетора” гуруҳининг илк таркиби, яъни Комила Ходжаева, Лайло Галиева ва Феруза Латиповаларнинг 28 август куни пойтахтимиздаги энг кўзга кўринган масканлардан бири бўлмиш CinZZano TeraZZaда жонли ижродаги қўшиқлари билан мухлисларини шод этишлари бўлди.
Келинг бир оз ўтмишга қайтиб, гуруҳнинг яралиши ва ижодий фаолиятига тўхталиб ўтамиз.
“Феруза Латипова ўзининг дугоналари Комила ва Лайло билан “Сетора” гуруҳини ташкиллаштиради. Гуруҳнинг расмий яралган санаси Tarona Records компанияси билан шартнома имзоланган сана, 1998 йилнинг 1 марти ҳисобланади. Гуруҳнинг илк альбоми “Оҳим” деб номланган бўлиб, 1999 йилда чиқарилган. Ушбу альбом гуруҳга катта машҳурликни олиб келади. Ундаги қўшиқлар эса хит-парадларнинг энг юқори чўққиларини эгаллайди.  Бир йилдан сўнг, яъни 2000 йилда Сеторанинг иккинчи “Сен борсан” номли альбоми чиқади. Навбатдаги альбом ҳам гуруҳга  яна бир бор улкан омадни олиб келади. Ундан кейин қизлар, 2001 йилда учинчи “Қора” номли альбомларини, 2002 йилда эса иккита, “Бу ҳаёт” ва “ Это жизнь” номли ўзбек ва рус тилларидаги мусиқий альболарини чиқарадилар. Гуруҳ қизлари ижодий фаолиятлари давомида Ўзбекистон ҳудуди ва Ўрта Осиё давлатлари бўйлаб кўпгина концертлар беришган. Сетора 2003 ва 2004 йилларда “Хайр энди” ва ”Ҳаётим” альбомларини чиқаради. 2005 йилда эса гуруҳ Tarona Records компанияси билан ҳамкорликни якунлаб, ўзларининг якка тартибдаги фаолиятларини бошлашади. Гуруҳ номини эса “SeTanho” га ўзгартирашади. “Сетора” гуруҳи ўзининг фаолияти давомида кўпгина совринлар ва мукофатларга эга бўлишган. Ҳозирги кунда гуруҳ қизлари аввалгидек дўстона муносабатларда”.
Албатта гуруҳнинг ашаддий мухлислари, илк таркиб қизларини фаолият юритишини ва саҳнага қайтишларини исташлиги табиийдир. Биз ҳам албатта қизларни бир жамоада ижод қилиб, мухлисларга яна ўша даврлардек хит қўшиқларни тақдим этишларини истаймиз. Аммо гуруҳ қизлари қандай қарор қабул қилишади, афсонавий “Сетора” яна ижодга қайтади-ми йўқ-ми бу ҳали маълум эмас.
Шундай экан азизлар, келинг биргаликда афсонавий “Сетаро” гуруҳининг энг хит қўшиқларини ва унга ишланган видеоклипларни биргаликда томоша қилиб, ўша даврларни яна бир бор ёдга оламиз.
 
 

"ОҲИМ" 

 


"СЕН БОРСАН" 

 


"ҚОРА" 

 


"ҲАЙР ЭНДИ" 

 


"ЙЎҚ ДЕМАГИН" 



"ВАФОДОРИНГ"

 


"АЖДОДЛАР РУҲИ"



"ЎЗБЕГИМ"



 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-08-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг