alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Унутилмас оҳанглар: Шаҳзод гуруҳи

Йиллар давомида мухлислар томонидан доимий равишда тинглаб бориладиган юқори савияли, мазмуни кучли қўшиқлар яратиш мураккаб жараён. Бу ишни фақатгина ҳақиқий ижодкорлар ва ўз ишининг усталари қандай амалга оширишни биладилар. Бугун сўз, ана шундай ўз ишининг усталари, яратган қўшиқлари 25 йилдан бери халқимиз томонидан севиб тингланадиган ижодкорлар, “SHAHZOD" гуруҳи ҳақида. Кўпчилигимиз SHAHZOD гуруҳининг қўшиқларини ҳамон мароқ билан тинглаймиз. Гуруҳ томонидан ўз вақтида хит бўлган клип ва қўшиқлар барчанинг ёдида. Уларнинг мухлислари орасида турли ёш авлодларини учратиш мумкин. Бугун Сизлар билан айнан 90-2010 йилларда мазкур гуруҳ мухлислари учун тақдим этган ва бир умр қалбларда муҳрланиб қолган хит қўшиқларни ёдга оламиз. Келинг аввал мазкур гуруҳ тарихига биргаликда назар соламиз.

alt


“SHAHZOD гуруҳига 1989-90 йилларда асос Равшан Халиков томонидан асос солинган. 1991 йили илк «Маликам» номли альбом яратилган. Альбомдан ўрин олган барча қўшиқларнинг матни ва мусиқаси муаллифи гуруҳ солисти Рашид Холиқов бўлган. Мазкур альбом гуруҳга катта муваффақият келтирган ва тез орада бу гуруҳ жуда машҳур бўлиб кетган. Тез орада гуруҳ мухлисларга ўзининг иккинчи альбомини тақдим этади. 1992 йили “Шаҳзод” гуруҳи илк яккахон концертини ўтказади. 1996 йилда гуруҳ бастакор Руслан Шарипов билан ҳамкорликни бошлайди. Мазкур ҳамкорлик натижасидя янги «Ёр-Ёр» номли альбом яратилди ва гуруҳнинг мухлислари сони сезиларли даражада ошди. 1998 йилда гуруҳ композитор Толиб Кулиев билан ҳамкорликда ижодларидаги энг омадли “Ўйнайсан” альбомини чиқаришади. 1999 йилда гуруҳ солисти Рашид Холиқов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини қўлга киритади. 2001 йилда яна бир хит альбом “Сенга”, сотувга чиқарилади. Мазкур альбомдан гуруҳнинг энг хит тароналаридан “Нозли гулим”, “Лейлам”, “Қўшиғим бор” кабилар жой олади. Шунингдек, 2001 йилда гуруҳ ўзининг 10 йиллик юбилейнини нишонлайди ва 5 кунлик яккахон концерт дастурини тақдим этади. 2004 йилдан ҳозирга қадар гуруҳ йилига бир нечта хит қўшиқлар яратиб келади ва дунё бўйлаб доимий равишда гастрол сафарларида бўлади”.


Азизлар сизни гуруҳнинг 90-2010 йилларда яратган унутилмас хитларини биргаликда тинглашга чорлаб қоламиз.  


Ўйнайсан - 1998 йил



Онажон - 1999 йил



Йўқ-йўқ - 2000 йил



Лейлам - 2001 йил



Муҳаббат - 2002 йил



Ёрим дема - 2003 йил

 


Муҳаббатим сен - 2005 йил

 


Дил нотинч - 2006 йил

 


Қадам - 2007 йил

 


Келинчак - 2009 йил 



Духтари - 2010 йил


Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-09-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг