ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

ВИДЕОПРЕМЬЕРА: BENOOR - XOH INON

Клип сюжети шартсиз муҳаббат ва ҳиссий таъсирчанлик ҳақида ҳикоя қиладиган герметик драма бўлиб, бир қарашда, йигит ва қиз ўртасидаги классик муҳаббат ҳикоясига ўхшасада, аслида мурғак қалбга бўлган таъсирли, меҳрли ва чуқур муҳаббат ҳақида. 

Видеодаги муҳитни ва услубни ўз ишининг усталари бўлган, продюсер Камрон Тўйчиев, Noor Music продакшн-жамоаси, codeXmedia студияси жамоаси, Miss Di Make-up Studio асосчиси Диана Рахматуллаева, фотограф Juka (Евгения Арутюнова), клипда модель ролини ижро этган София Орлова (JModels) яратганлар.

 

Хонанданинг илк таронаси бўлмиш Xoh Inon 3 июль куни Noor Music мусиқа лейблида чиқарилган эди. Қўшиқ буюк шоирлар Лутфий ва Машраб ғазалларига ёзилган. Қўшиқ ёзилишида ўз ишининг моҳир устаси Тоир Асқар иштирок этган. Xoh Inon таронасида трэпнинг бас товушлари, танбур садоси билан Филдельфия рэпи ва электрон мусиқа кайфияти уйғунлаштирилган. 

alt

Benoor - Ўзбекистоннинг янги мусиқий инди-лейблининг биринчи артисти. Хонанданинг мусиқа ва қўшиқлари ҳалқ ижодини қайта тиклашга қаратилган бўлиб, замонавий ўқилишдаги унинг муаллифлик интерпретациясидир. Benoor – шарқона нафосат ва ғарбча ижро уйғунлиги! 

 

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-07-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг