alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Видеопремьера: Рашид Холиқов - «Йўқ дема»

«Шаҳзод» гуруҳи ўзбек эстрадасидаги йиллар давомида ўз мухлисларини йўқотмаган жамоалардан бири. Бу гуруҳ мухлислари орасида ёш ва катта авлод вакиллари бор.

Мазкур гуруҳ солисти Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов томонидан мухлислар ҳукмига янги шўх оҳанглардаги «Йўқ дема» номли янги тароналари ва унга ишланган клипни мухлислар ҳукмига тақдим этди. Клипда ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи Муниса Ризаева ва бошловчи Фарход Алимовлар иштирок этишган. Шунингдек, жажжи юлдузча Камронбекни ҳам кўриш мумкин. 

Клип Нозим Жумаев режиссёрлигида тасвирга олинган. Операторлик вазифаси Жахонгир Ибрагимов. Шеър муаллифи Бобур Умар. Мусиқаси эса Шухрат Зокировга тегишли. Либослар устаси Хилола Шер. Рассом Хусан Пўлатов.

Азизлар клип эътиборингизда. Кўринг ва фикрлар билдиришни унутманг.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг