alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Видеопремьера: Шаҳзода - юртига меҳр ила

Мафтункор хонанда Шаҳзоданинг май ойидаги навбатдаги яккахон концерт дастурига ҳам саноқли кунлар қолди. Бир оз аввал хонанда мухлислари ҳукмига «Ўзбегим» номли Ватанни тараннум этувчи қўшиқни тақдим этган эди. Эндиликда мазкур таронага ишланган клип ҳам тайёр ва омма ҳукмига ҳавола этилди. 

Benom Media томонидан тасвирга олинган клипда юртимиз мустақиллик йилларида эришган ютуқлари, ўзгаришлари ҳақида бир оила тимсолида жуда ҳам гўзал тарзда кўрсатиб берилган. Ҳар бир ўзбек ушбу клипни кўрганда, шубҳасиз Ватанимиз учун қалбида яна бир бор ифтихор туйғуси пайдо бўлади. 

alt

Қўшиқ шеъри Иқбол Мирзо қаламига мансуб. Мусиқаси истеъдодли ижодкорлар Сарвар Азимов ва Комил Фозиловларга тегишли.

Хонанда томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига муносиб совға бўла оладиган «Ўзбегим» клипи ҳукмингизда кўринг ва завқланинг азизлар. 

www.youtube.com тизимида кўриш. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг