alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

"Йил кашфиёти" - Нилуфар!



Ва ниҳоят сўнгги ғолибимизни эълон қилиш вақти келди. Азизлар ёдингизда бўлса охирги номинациямиз “Йил кашфиёти” эди.

Энг яхшиларни танлаш бўйича олиб борилган сўровларимизга бу номинацияни қўшишимизга сабаб бўлиб, ўзбек эстрадасида ёрқин порлаб турган ва ўз мухлисларига эга бўлган юлдузларимиздан ташқари ҳар йили ҳеч бўлмаганида бир нечта янги юлдузчалар пайдо бўлиши ва ўз ижод махсулларини томошабинлар эътиборига ҳавола этишлари ҳизмат қилди.

Ўтган 2013 йилда ўзбек шоу оламида бир нечта ёш истеъдодлар пайдо бўлди. Уларнинг ҳар бири албатта ўз ижодлари орқали ўзбек эстрадасида ўз ўрнига эга бўлишга ва катта омма назарига тушишга интилиб келдилар.

Демак, номзодликка 2013 йилда эстрада сахнасига қадам қўйган ижодкорлар киритилди. Улар: Шахло Ахмедова; Шерзодбек; Яна Бахтиева; Улуғбек Холиков; Нилуфар ва Оскар Жалиловлар бўлди.

 
alt
 

Шуни айтиш керакки уларнинг ҳар бири йил давомида самарали ижод қилдилар.
 
Барча номзодлар орасида энг кўп овоз соҳибасига айланиб, Нилуфар ғолиб бўлди.

Шундай қилиб, "Йил кашфиёти" - Нилуфар!

 
alt
 
 
Ҳаммага “Тилим қурсин” оилавий комедиясига Алишер Узоқов билан биргаликда айтилган дуэт қўшиқ билан танилган Нилуфар санъат оламида секин-асталик билан ўз ўрнига эга бўлишга бел боғлаб, шу йўлда тиним билмай йил давомида ижод қилиб келди. 

 
alt
 

Унинг яна бир хит қўшиғи “Тантанам мани” таронаси ва унга олинган эртакона клипи бўлди.

 
alt
 

Ҳа, хонанда Нилуфар “Йилнинг энг яхшиларини” аниқлаш бўйича олиб борилган сўровларда “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиб бўлганлигига қараганда ўз мухлисларига эга бўлишга улгура олган ва уларнинг қалбидан чуқур жой эгаллаганга ўхшайди. Албатта бу самарали ижод фаолиятидан дарак беради.
 
Яқинда порлаб эстрадага қадам қўйган Нилуфархонга доим баландда порлаб туришларини ва ҳеч қачон сўниб қолмасликларини ва мухлислари эътиборидан қолмасликларини  тилаб қоламиз.

Нилуфархон ижодда омад ва ғолиблик муборак. 


 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-01-2014

ИЗОҲЛАР 1

Boxa aka 10 январ #
Nilufar omad.............................
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг