alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

"Йил клипи" - "Танҳогинам"!



Дўстлар демак, бугун MYDAY ТАНЛОВИнинг кейинги ғолибини эълон қилиш вақти келди. “Йилнинг энг яхши клипи” номинациясида эстрада оламининг энг ёрқин ва лойиқ хонандаларнинг клиплари иштирок этди. Номзодликка қўйилган ҳар бир клип, ўз ижрочиси томонидан маъромига етказиб ишланган бўлиб, танлов қилиш албатта томошабин ихтиёрида эди.
 
“Йил клипи” номинациясида жуда ҳам қизғин овоз бериш натижаларидан сўнг, хонанда ва Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг “Танҳогинам” клипи ғолиблик супасига ҳаққоний тарзда чиқди.
 

alt

Ҳақиқатда бу клипни бир бор кўрган томошабин у ёш бўладими ёки қари, ҳеч бир шубҳасиз ушбу номга лойиқ эканлигига ишонч ҳосил қилади.

Энди эса бир оз клип ҳақида ва унда акс эттирилган мавзу борасида тўхталиб ўтсак.

Ушбу клип омма эътиборига ҳавола этилишидан аввал унинг атрофида кўпгина шов-шувлар бўлган эди ва кўпчилик бу клипни сабрсизлик билан кутди.

Клипда Иккинчи Жаҳон уруши даврлари акс этган бўлиб, унда муҳаббат, садоқат ва Ватанпарварлик туйғулари намоён бўлганлигини кўрамиз. Шунча йиллар ўтганлигига қарамай бу мавзу доим актуал бўлиб келган ва ҳозирги кунда ҳам ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайди. Уруш даврининг қийинчиликлари, айрилиқлар, йўқотишлар, жон фидо бўлишлар, буларнинг барчаси ўша даврнинг ҳақиқий воқеалари бўлган ва тарихда ўз изини қолдирган.

 
alt


Сардор Рахимхон эса ушбу мавзуни мохирона тарзда ўз клипида акс эттиришга сазовор бўлган. Бу ҳақиқатда долзарб мавзу ва ўша мушкул вақтларда ҳам муҳаббат ва содақатга жой борлигига ушбу клипни томоша қилиш орқали амин бўламиз.
Ўша даврдаги муҳит жуда ҳам ишонарли тарзда постановка қилинган. Актерлар жамоаси, грим ва либослар, буларнинг барчасига жуда ҳам тўғри ёндашилган бўлиб, кутилган натижага эришилган. Айтиш керакки, ушбу клип ижодкорлари самарали ижод қилганлар.
 
Клипда Асал Шодиева ва Феруз Сафаровлар ўз ролларини маъромига етказиб ижро этганлар.

 
alt

 
Либослар бўйича рассом: Элсевар Исхакова;
Грим бўйича: Рената Искандарова, Екатерина Серякова;
Монтаж: Саша Ким;
Оператор постановщик: Нусрат Хусанов;
Клип режиссёри эса Мухаммад Али Искандаров.
 
Ҳа, азизлар шуни айтиш мумкинки бу клип одатий тусдаги клип сценарийларидан анча ажралади. Бизнинг ижодкорларимиз доим мана шундай ҳақиқий ва ҳаётий мавзуларни ўз ижодларида қўллашларини истар эдик.

Ғолибни табриклаймиз ва ижодларига омад тилаб қоламиз.
 
Сизларга эса азизлар ушбу клипни яна бир бор ёдга олиб томоша қилишни таклиф қиламиз. Марҳамат! 

 


 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-12-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг