Концертлар ва шоу
Fevralda kutilayotgan 5 ta konsert
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Юморнинг “юлдузлар ёмғири”
Яна бир тақризнинг вақти келди. Бу гал эстафета навбатини юмор оламидаги муҳим ҳодисалардани бири - Comedy.uz лойиҳаси олди. “Камеди”нинг резиденти ва муаллифи сифатида сизларга охирги концерт дастури қандай ўтганлиги ҳақида сўзлаб бермоқчиман.Мазкур юмористик шоу ҳурмат билан биринчи қаторлардан жой ажратилган ўзбек эстарадаси юлдузлари иштирокидаги тайёргарликсиз уюштирилган фотосессиядан бошланди.
Залда ҳар доимгидек аншлаг бўлгани ажабланарли ҳолмас, чунки арзирли сабаб бор эди. Ҳазил мутойиба шинавандаларини “Камеди”нинг резидентлари – “Қошмақом”, “Расул 24”, «Олим-ака», «Гап йўқ», «Ва бошқалар» хурсанд қилдилар. “Ўта муҳим чеҳралар”дан эса, Алишер Узоқов, «Мафтун», «Марка», «Хўжа» гуруҳлари, Рухшона ва Отабек Маҳкамовлар бўлдилар. Ўзларининг резидентлар билан қўшма номерларини бехато репетиция қилиб олиб, томошабинларга тайёргарлик кўрилмаган саҳна кўринишидек намойиш этдилар.
Залда ҳар доимгидек аншлаг бўлгани ажабланарли ҳолмас, чунки арзирли сабаб бор эди.
Мен таниқли артист Зокир Очилдиев билан қизиқарли жуфтликда саҳнага чиқдим. Қизиғи шундаки мен рус тилида суҳбат қурдим, Зокир эса ўзбек тилида жавоб қайтарди. Мавзунинг мазмуни шундан иборат эди. Биз тўй бошловчилари ролини ижро этдик ва иш ҳақида ҳазил тарзида келишардик. Менинг назаримда номернинг асосий ҳазили:
- Биласанми, Арсен, шу десанг, битта тўй бўлиши кутиляпти...
- Ҳа, Зокир, тўй – ажойиб нарса...
- Тез орада “суннат тўйи” ҳам бор...
- “Суннат тўйи” – нима у?
- “Суннат тўйи”ни бўлса сенга даҳли йўқ...
Сезяпман, кўпчиликни ўзбекчани билмай туриб тил тўсиғини қандай енгиб ўтишим ҳақидаги савол қийнаяпти.
Мазкур юмористик лойиҳанинг ўзбек телевидениесининг энг оммабоп каналларидан бирида узатилаётгани ҳам унинг томошабинлар орасида муҳаббатга сазовор бўлганидан далолатдир. Юмористик кўрсатувларнинг ҳозирги ранг-баранглигида бу каби шоуларда аншлаг йиғилаётганлиги қувонарли. Материалларнинг сифати ва етказиб бериш усули билан беллашиш қийин, аммо муаллифлар ва актёрлар ўз устларида бундан ҳам кўпроқ ишлашлари мумкин, ва бунда биз уларга омад тилаб қоламиз. Айтиб ўтиш жоиз мазкур концерт дастури муносиб тарзда, кўтаринки руҳда ўтди, бунинг учун эса қатнашчиларга алоҳида миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Умид қиламиз, лойиҳа тобора яхшилашиб бораверади.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
14-02-2013
ИЗОҲЛАР 1