alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Юртга саёҳат. Лариса Москалёва

14 сентябр куни Ilkhom Jazz Clubда Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист, халқаро танловлар совриндори, гўзал ва қалби дарё инсон Лариса Москалёва иштирокида джейм сейшн форматидаги учрашув бўлиб ўтди.
АҚШда истиқомат қилиб, ўша ерда фаолият юритиб келаётган хонанда ўзининг қадрдон ўзбек мухлисларига бўлган соғинчи сабаб, “Илҳом” театрида қадрдон юртдошлари даврасида дўстона учрашув ўтказди.
Шу куни театр джаз шайдолари ва албатта Москалёванинг ашаддий мухлислари билан гавжум эди. Хонанда ўз чиқишини истеъдодли джаз гуруҳи созандалари билан бирга “Fallen leaves” қўшиғидан бошлади.  
Сўнг, матбуот анжумани бошланди. Унда Лариса барча иштирокчилар билан мусиқа ва вокал бўйича билим ва малакаларини сўзлаб, ўртоқлашди. Шунингдек, кичик ҳаёт тажрибаси ҳақида сўзлади: “Хонанда кўп куйлаши керак ва ҳеч нарсадан қўрқмаслиги лозим, экспериментлар қилишга уриниши керак. Шахсан мен эмоционал тарзда ҳаммасини нолдан бошлашга, ўзимни синаб кўришга қарор қилганман. Америкага келганимда жуда мураккаб, ҳудди ўз вақтида “Мақом”ни ўрганиш каби нарсалар устида ишлашни бошлаганман. Яъни психологик қийин ёндашув бўлган.  Кейин рок гуруҳида, поп услубида куйлашни, қисқаси ҳар қандай қўшиқни ижро этганман. Биласизми, ўз ишининг усталари ҳар доим кўп куйлаш керак деган фикримга қўшилса керак”. 
 
alt

Хонанда Америка ҳақидаги эмоциялари билан ўртоқлашгандан сўнг, кўпчиликни аудиториядаги фарқ бор ёки йўқлиги ҳақидаги савол қизиқтириб қолди: “Аудиторияда фарқ бор! Мен бошқа давлатларда бўлганимда менга аталган олқишларни эшитмайман дея олмайман. Фақатгина икки карра ташвишланаман. Ўзимнинг аудиториям билан анча эркинман. Уларга нима ёқишини, нима билан ҳурсанд қилишим мумкинлигини яхши биламан.
Бошқа тарафдан бу ердаги ижодим мухлисларини ҳайрон қолдириш қийин. Чунки шарқда туғилган инсонларда шарқ мусиқаси, мелизматика  янграйди. Менга мусиқага бўлган муҳаббатим ёрдам берса керак.  Устозлар бўйича омадлиман. Шунчаки ҳар бир кирган аудиторияни, мухлисларни севиш керак, шундагина сизга ҳам ўша нарса мухлислардан қайтиб келади. Ўзбек мухлислари жуда ҳам сахий. Айтганча, мен Америкада бир қизиқ нарса, мухлислари миннатдор эканликлари гувоҳи бўлдим. Мен турли тилларда куйлаш имконим борлигидан бахтиёрман”.  

 
alt
 
Лариса Jazz услубидаги иккинчи қўшиқни ижро этиб бўлгандан кейин, саҳнага меҳмонлар орасида бўлган Мансур Ганиевич Ташматовни таклиф этдилар. Хонанда Мансур акани ўзларининг устозлари сифатида барчага таништирдилар ва барча ютуқлари сабабчиси айнан шу инсон эканлигини таъкидлади. Сўнг, устоз ва шогирд биргаликда «Moon river» композициясини куйлашди. Шунингдек, афсонавий ижросичилар репертуаридаги Louis Armstrong, Frank Sinatra, Whitney Houston ва бошқа қўшиқлар жаранг сочди.
Таъкидлашим лозимки, ҳамма композициялар инглиз тилида “жонли” равишда ижро этилди. Фақатгина мухлислар талабига биноан “Лазги” қўшиғи ўзимизнинг тилда ижро этилди. Истеъдодли Лариса Москалёванинг овози ҳар ҳил тилда ажойиб янграши шубҳасиздир!
 
alt

Учрашув якунида эса хонанда ностальгия билан ушбу театрга уни 1995 йилда Борис Ғофуров олиб келганини таъкидлади. “Бу деворлар орасида бахтли бўлганман ва энг бахтли бўлиб қоламан”, - томошабинларга, ушбу сўзларни хонанда бир оз қувонч ва бир оз қайғу билан айтгандек туюлди.  
 
alt
 
Бир сўз билан айтганда, джем сейшн форматида бўлиб ўтган ижодий учрашув жуда яхши бўлди. Унда джем сейшнда бўлиши керак бўлган импровизация ҳам, ҳазил ҳам, яхши кайфият ҳам бўлди. Хонанданинг тингловчилари уни соғинган эдилар! Бунинг барча мулоқатда, нигоҳларда сезилиб турарди. Ўз юртидан олисда бўлган инсон, ҳаммада шундай илиқлик ва ўзидан бир парча из қолдириб кетиши ҳозирда камдан-кам учрайдиган ҳолатдир. 
 
alt
 
alt

Аудитория билан самимий бўлган Лариса Москалёвани йиллар ўтса-да мухлислар кўришни уни тинглашни ҳали ҳамон исташларини ушбу учрашувда кўриш мумкин бўлди.
 
 
Материални Шахло Пулатова тайёрлади. 


Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-09-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг