alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Жасур Умиров янги альбомини тақдим этди

Тақдимотда хонанданинг яқин дўстлари, ашаддий мухлислари, ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

altalt

Тақдимот ҳусусида хонандага бир нечта саволлар билан мурожаат этдик.

Альбомдан нечта қўшиқ ўрин эгаллаган ва уларнинг қанчаси янги?

— Қўшиқларнинг деярли барчаси янги. Хусусан, 16та янги тарона мавжуд. Бу ерда 2016 йилдаги концертимдан ўрин олган қўшиқлар ҳам бор. Жами 22та ва қўшимча бонус қўшиқдан иборат.

— Мазкур альбомингизнинг бошқаларидан фарқи нимада?

— Одатда қўшиқларимда шоирларнинг шеърларидан фойдаланмасдим. Бу сафар марҳум Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ижодидан куйлашга қарор қилиб, у кишининг «Ватан», «Тушларимга кир» номли шеърларини қўшиқ қилдик. Концерт дастуримдан кейин мана шу ики қўшиққа клип олишни ҳам мақсад қилдим. Чунки мухлисларимнинг кўпчилигига бу қўшиқлар маъқул келди.

alt

— Демак сиз қайси қўшиққа клип олиш кераклигини мухлисларингизнинг талабига қараб бажарасиз, шундайми?

— Албатта, ҳамма вақт мухлисларимнинг фикри мен учун муҳим бўлган. Уларга ёқган таронага клип олишни истайман ва шу ниятни қўлимдан келганича бажараман.

— Сир бўлмаса клиплар ҳақида қисқача тўхталсангиз.

— «Тушларимга кир» қўшиғи учун тайёрланаётган клипимиз сокин бўлади. Албатта клипга қўшиқнинг маъносидан келиб чиққан ҳолда ёндашамиз. Ғоялари ўйланган, энди ишни бошласак бўлди. Кейингиси «Ватан» қўшиғининг клипи ўзгача бўлади, деб айта оламан. Чунки бу клип учун 500дан зиёд мухлисимни жалб этишни режалаштирдик. Бу ҳақида интернет сайтлари орқали тез кунларда эълон берамиз.

alt

— Демак, мухлисларингиз ўртасида кастинг ўтказилар эканда.

— Ҳа. Бунда асосан мухлисларимдан актёрлик қобилияти талаб этилади. Асосийси эса улар фаол бўлишлари керак.

— Эшитишимизча, қўшиқларингизнинг деярли барча ғояси ўзизга тегишли экан.

— Ҳа шундай.

alt

— Кузатамиз, тароналарингизнинг аксарияти йигит-қиз муҳаббати-ю айрилиқ ҳолатлари. Сиз қўшиқларингизнинг ғоясини қаердан оласиз?

— Ҳаётдан. Кўпинча табиий жараёнлардан излашга ҳаракат қиламан. Афсуски турмушимизда бу каби вазиятлар жуда кўп.

— Жорий йилда концерт беришни режалаштирганмисиз?

— Йўқ. Худо хоҳласа келаси йилнинг январ ойларига янги концерт дастуримни тақдим этиш ниятидаман.

altalt

Эслатиб ўтамиз, Жасур Умировнинг янги альбомларини юртимизнинг барча медиа маркет дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг