alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Жаҳонгир Отажонов концертидан фоторепортаж

«Синфдош қиз» деб номланган дастурда жами ўн саккизта, классик адабиётнинг энг нодир наъмуналари, ҳамда шеъриятнинг ҳар қандай қонун-қоидаларига жавоб берадиган, дилбар асарлардан иборат қўшиқлар куйланди.

alt

Олдиндан ўйланмаган, аммо минг бор ўйлаб ҳам амалга ошириб бўлмайдиган импровизация асосига қурилган дастур белгиланган вақтидан 20 дақиқа кеч бошланди.

alt

Отажоновнинг шоуси «Мен сизга муштоқман» номли тарона билан бошланди.

Саҳна декорацияси доимгидек катта ҳарфлар билан Жаҳонгир Отажонов деб ёзилган ёзувдан иборат эди. 

alt

Декорациянинг асосини қора ранг ташкил қилган бўлиб, концерт мезбони ҳам ҳудди шу рангдаги кийимда саҳнада пайдо бўлди. Созандаларнинг ҳаммаси бир хил, кулранг либосларда эдилар.

alt

alt

Бу галги концерт дастурида деярли ҳар бир мухлиснинг талаби бажарилди. Мисол учун хонанданинг ашаддий мухлисларидан бири: «Мен бу концертга «Аразламанг» қўшиғини эшитиш учун тушдим», - дея концертдан олдин хонанданинг маъмурига айтган экан. Хонанда талабларга биноан шу қўшиқни ижро этди.

alt

Хонанданинг концерт дастурлари одатда турли қўшимча чиқишларсиз ўтади, мисол учун унинг концертида раққосалар гуруҳи, қизиқчилар жамоаси, акробатлар ва ҳоказолар иштирок этмайди. Хонанда сўнгги тўртта концерт дастурида фақатгина бир маротаба, «Иштибоҳ» деб номланган дастуридагина Муборакхон исмли раққоса билан ҳамкорликда ишлаган эди. Бу сафар одатдан чекинган ҳолда концерт дастурида раққоса Паризода ва унинг рақс ансамбли иштирок этди.

alt

alt

 «Ўзбекистон — сенинг ўғлингман» деб номланган тарона дастурнинг сўннги қўшиғи эди, аммо мухлислар зални тарк этишни ҳаёлларига ҳам келтиришмас эди. Хонанда олқишлар, қийқириқлар ва селфичи мухлислар қуршовида қолди.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-05-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг