alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Жаҳонгир Отажоновнинг концертидан

Хонанда Жаҳонгир Отажонов 11 март куни «Туркистон» санъат саройида ўзининг навбатдаги концерт дастурини тақдим қилди.

altalt

Бу хонанданинг сўнгги 10 ой ичида учинчи бор яккахон концерт дастурини тақдим қилиши бўлиб, бундан олдинги иккита дастурни «Истиқлол» санъат саройида ўтказган эди. У «Туркистон» санъат саройининг саҳнасида ўзгача кўринишда пайдо бўлди, яъни замонавий хонанда образини ўзида акс эттирди.

altalt

Хонанда дастурни «Истайсизми йўқми» деб номланган қўшиқ билан бошлаб берди. Бирин-кетин куйланган «Гуноҳим», «Соғиндим ёмон», «Муштоқман», «Алам», «Кўрдингму» тароналаридан сўнг, хонанда «Лола» деб номланган қўшиғини илк бора ижро қилди.

altalt

Хонанда концерт давомида фақатгина бир маротаба залга тушди, унинг кичик залдаги «қисқа саёҳати» давомида ўрнидан турмаган мухлис, рақсга тушмаган меҳмон қолмади.

Концертдан ўрин олган тароналар сўзи Саъдий Шеърозий, Маҳтумқули, Муҳаммад Юсуф, Ўктам Давлетов, Бобур Бобомурод сингари шоирларнинг ижодига мансуб.

«Сен мени ўзингга ўргатиб қўйма» деб номланган таронаси ҳам жуда ажойиб, ўзига хос ва рақсбоп тароналардан.

Юлдуз Усмонованинг «Хоразмлик қизлар босди Тошкандини» деб номланган қўшиғига раддиа қўшиғини ҳам дастурда куйлади.

Шундан сўнг хонанда Хоразмча йўналишдаги қўшиқларни куйлади.

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-03-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг