Концертлар ва шоу
Fevralda kutilayotgan 5 ta konsert
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Зиёданинг концерт дастуридан фоторепортаж
Куз ойлари, ўзбек эстрадасининг ёрқин вакиллари томонидан тақдим этилган концерт дастурларига бой бўлмоқда. Муҳташам “Истиқлол” санъат саройида мухлисларнинг севимли санъаткорлари ўзларининг концерт дастурларини бирин-кетин тақдим этмоқдалар.
31 октябр ва 1-2 ноябр кунлари ҳам "Истиқлол" санъат саройи гавжум бўлди. Бунинг сабаби эса, ширали овоз соҳибаси хонанда Зиёда ўзининг “Севади ёрим” номли концерт дастурини мухлисларига тақдим этганлиги бўлди.
Хонанда концерт дастурига пухта тайёргарлик кўриб, уни омма учун ҳар тарафлама қизиқарли тарзда ўтишига астойдил ҳаракат қилган.
Концерт бераётган ҳар бир санъаткор дастур, саҳна декорациялари бетакрор бўлишини истайди. Албатта Зиёда ҳам бундан мустасно эмас. У ҳам ўзининг навбатдаги концерт дастурини буткул ўзгача бўлишига интилган ва бунинг уддасидан чиқди деса бўлади.
Хонанда концерт дастурига пухта тайёргарлик кўриб, уни омма учун ҳар тарафлама қизиқарли тарзда ўтишига астойдил ҳаракат қилган.
Концерт бераётган ҳар бир санъаткор дастур, саҳна декорациялари бетакрор бўлишини истайди. Албатта Зиёда ҳам бундан мустасно эмас. У ҳам ўзининг навбатдаги концерт дастурини буткул ўзгача бўлишига интилган ва бунинг уддасидан чиқди деса бўлади.
Концерт уч блокдан иборат бўлиб, ҳар бир блок ўзига ҳос қизиқарли тарзда ўтди. Зиёда концерт дастурини "Ассалом" таронаси билан бошлади.
Шунингдек, у билан бирга болалар рақс гуруҳларининг жажжи раққослари ҳам иштирок этдилар. Саҳнада гуруҳнинг беғубор, ширинтой қизалоқлари ва болажонлари рақс тушганларида киши кўзи қувнаб кетди.
Зиёда концерт давомида янги ва репертуаридаги кўпчиликка манзур бўлишга улгурган қўшиқларини ижро этди. Биринчи блокнинг эътиборга лойиқ тарафларидан бири бу, хонанда фарзандига бағишлаб айтган таронаси бўлди.
Ушбу қўшиқ яралашига сабабчи бўлган хонанданинг кичкинтой бир ёшлик ўғли ҳам, онажони билан катта саҳнада мухлислар олдида биргаликда қўшиқ куйлади. Қўшиқ сўнггида эса, Зиёда фарзанди Камронбекни барча мухлисларига таништириб, кичкинтой ўғилчалари бир оз таажубда эканлигини ҳам айтиб ўтдилар. Бу албатта концерт дастурининг энг ажойиб тарафларидан бири бўлди десак, муболаға бўлмайди.
Зиёдани бутун концерт дастури давомида жуда гўзал ҳаракатланиб, рақс тушганлигини кузатиш мумкин бўлди. Хонанда саҳнада ўзини жуда ҳам эркин тутиб, мухлисларига ҳақиқий байрам тақдим этишга астойдил ҳаракат қилди.
Бир блокдан бошқасига ўтишда ва Зиёда либосларини алмаштириш учун саҳнани тарк этган вақтида, мухлислар зерикиб қолмасликлари учун маҳоратли раққослар ва доирачи йигитлар ўзларининг ажойиб чиқишлари билан барчани шод этиб туришди.
Концертда Зиёда уч ҳил либосда мухлислари олдида намоён бўлди.
Либослари кўпқиррали бўлганлиги боис, хонанда осонлик билан қўшиқ куйлаётган вақтида уларни ўзгартириб тура ҳам олди.
Хонанданинг дастур давомида нафақат либослари алмашиб турди, балки саҳна декорациясининг баъзи элементлари ҳам ўзгариб турди. Ҳар сафар парда ёпилиб, очилганда саҳна ўзгача тус олганлигини кузатиш мумкин бўлди.
Мухлислар бир сафар катта ва кичик шарларни, кейин эса катта декоратив пойафзални, саҳнадаги Зиёданинг салонини кўришлари мумкин бўлди. Ўрнатилган катта экранларда эса ҳар бир қўшиқ мавзусига монанд тасвирлар намойиш этилиб турилди.
Албатта концерт дуэтларсиз ўтгани йўқ. Зиёданинг ушбу концертдаги дуэтдошлари Даврон Эргашев ва Жаҳонгир Позилжоновлар бўлишди.
Албатта Зиёдани қўллаб-қувватлаш учун унинг санъатдаги дўстлари ҳам концертга ташриф буюришди. Улар орасида, Ҳалимахон Ибрагимова, Шаҳзода Муҳаммедова, Умидахон,
Жаҳонгир Позилжонов рафиқаси билан,
Шаҳзода, Гулсанам Мамазоитова ва кўпгина бошқа санъаткорларимиз уч кун давом этган концертга ташриф буюришди.
Зиёда концерт дастурини Ватан ҳақидаги қўшиғи билан якунлади.
Ширали, бетакрор овоз соҳибаси хонанда Зиёда уч кун давомида ўз мухлисларига ҳақиқий байрамона руҳда кечган концерт дастурини тақдим эта олди.
Биз шу ўринда Зиёдага ижодий муваффақият, мухлислар ардоғида бўлишни, оиласида бахт, тинчлик, фаровонлик ҳукмронлик қилишини, фарзанди камолини кўриш бахти насиб этишини тилаб қоламиз.
Концертдан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўринг.
Биз шу ўринда Зиёдага ижодий муваффақият, мухлислар ардоғида бўлишни, оиласида бахт, тинчлик, фаровонлик ҳукмронлик қилишини, фарзанди камолини кўриш бахти насиб этишини тилаб қоламиз.
Концертдан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўринг.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
03-11-2014
ИЗОҲЛАР 0