alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Музейлар

"Музейлар ҳафталиги" бошланди

Бугундан, яъни  2 сентябр кунидан "Музейлар ҳафталиги" бошланади.
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Соғлом бола йили” давлат дастурининг 9-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлиги тўғрисида”ги 189-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 2-8 сентябр кунлари республикамиздаги барча давлат музейларида “Музейлар ҳафталиги” ўтказилади. “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним” шиори остида “Музейлар ҳафталиги”нинг тантанали очилиш маросими 2 сентябр куни соат 15.00 да Темурийлар тарихи давлат музейида бўлиб ўтади. Қатор тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ў‘тказилаётган ҳафталикнинг тантанали очилиш маросимидан кейин Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги муносабати билан давлат мукофотлари билан тақдирланган санъаткорлар, шунингдек “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирокида кичик концерт дастури бўлади.
Шунингдек, Республика Дизайн колледжи талабалари ижод намуналаридан “Истиқлолимиз фарзандлари – анъаналаримиз давомчилари” номли кўргазма ташкил этилади. “Музейлар ҳафталиги” давомида Республикамиздаги жами 41 та музейда жами 184 та тадбир (жумладан: 52 та кўргазмаларнинг очилиши, 12 та маҳорат дарслари, 22 та давра суҳбатлари, ўз соҳасининг илғор кишилари билан 22 та учрашувлар, 7 та илмий-амалий семинарлар, 6 та мустақиллик дарслари, 6 та янги экспозицияларнинг очилиши, 22 та концерт дастурлари ҳамда 30 та музейда ҳафта давомида иш вақти узайтирилиб, аҳолининг иш кунидан кейин музейларга ташриф буюришларига имкон яратиш каби тадбирлар) ўтказилади.
"Музейлар ҳафталиги"да барча мезейларга кириш эркин ҳолда амалга оширилади. 

Манба: uz.mcs.uz
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-09-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг