
2020 йилда қўшимча дам олиш кунлари
Янги йил байрами муносабати билан ҳамда байрамни нишонлаш даврида фуқароларнинг тўлақонли дам олиши учун шароит яратиш мақсадида 2020 йил 2 январь пайшанба куни қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.
Бундан ташқари, душанба 23 март ва душанба 31 август кунлари ҳам қўшимча дам олиш кунлари деб белгиланди.
2 январь ва 31 август қўшимча дам олиш кунлари 4 январь ва 29 августдаги дам олиш кунларини кўчириш орқали амалга оширилади. Шунга кўра, 4 январь ва 29 август иш кунлари бўлади.
Бюджет ташкилотларида 23 мартдаги қўшимча дам олиш куни ходимларнинг йиллик меҳнат таътилини бир иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.
Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 14 ноябрдаги «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони билан белгиланди.

ИЗОҲЛАР 0