alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига бағишланган китоб тақдимоти

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали сухандон  Абдумўмин Ўтбосаров 56 ёшида вафот этганлиги ҳақидаги мудхиш хабар 2016 йилнинг 1 январида маълум бўлган эди. 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев томонидан мархум Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига ёзилган «Мўминга бегона баҳор» номли китоб тақдимоти 23 декабрь куни соат 15:00да Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада бўлиб ўтади. Тақдимотга кириш эркин. Ташриф буюрганлар ўзи билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кечикмасдан келиши лозим.

alt

Китоб тақдимоти ҳақида Муслимбек Йўлдошев ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали қуйидаги сўзлар орқали маълум қилган:

«Азиз дўстлар, қадрли мухлислар. Кўз очиб юмгунча бир йил ҳам ўтиб кетибди!.. Дўстим Абдумўмин Ўтбосаров хотираси ҳурмати эрта баҳорда «Мўминга бегона баҳор» китоби устида иш бошлаган эдим, мана, у битиб, мухлисларга тақдим этишга муяссар бўлиб турибмиз».

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг