alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Адиз ва Улуғбек «Дилберим» фильмида

Фильм Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим» асари асосида суратга олинаётган бўлиб, картинадаги воқеалар ривожи бизнинг давримизда акс этади. Бош қаҳрамонлар образини ўзбек киносининг энг талабгир актёрлари Адиз Ражабов ва Улуғбек Қодиров, шунингдек қирғизистонлик актрисалар Мадина Талипбек ва Элина Абай қизи ижро этишмоқда.

alt
«Дилберим» деб номланган фильм Тошкент, Наманган, Андижон вилоятларида суратга олинади. Сценарий муаллифи Керез Зарликова, фильм режиссёри Сарвар Каримов. Кино асарнинг тақдимот маросими Чингиз Айтматовнинг таваллуд айёми – 12 декабрга режалаштирилмоқда.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-06-2018