ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

«ART HOUSE» дан бепул маҳорат дарслари

105
0

Ушбу лойиҳа доирасида 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўз соҳасининг усталари – машҳур режиссёр, сценарист, актёр ва операторлардан кино асосларини ўрганиш имкониятига эга бўлишади.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Публикация от kunutun.uz (@kunutun.uz)

«ART HOUSE»нинг иккинчи мавсумида режиссёрлар Али Ҳамроев, Қамара Камалова ва Жасур Исҳоқовлар ёшларга устозлик қилиб, режиссура ва драматургиядан сабоқ беришади. Алишер Узоқов, Раъно Шодиева ва Дилноза Кубаева актёрлик маҳорати, Ҳамидулла Ҳасанов ва Ёдгор Носиров операторлик иши бўйича дарс ўтишади. Шунингдек, гримм санъати, рассом асарлари ва иккинчи режиссёрлик йўналишларини ўрганиш учун алоҳида курс очилади.

Лойиҳа Ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмаги билан Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан ташкил этилмоқда.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-04-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг