alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Баҳриддин Чустийдан мега сумалак

19 март куни яхши ниятлар ила дошқозонга сумалак солинди. Байрам сумалаги 21 март куни халққа тарқатилади.

alt

Сумалакни тайёрлаш учун 20дан ортиқ ошпаз жалб қилинган бўлиб, 2000 кг биринчи навли ун, 200 кг олий навли ун, 1000 кг буғдой, 250 литр ўсимлик ёғи, 5200 литр «бугдой шираси», 4400 литр сув ишлатилди.

alt

20 март куни бутун Наманган ахли қозон олдига ошпазларни қўллаб-қувватлаш ва уни аралаштиришга ёрдам бериш учун йиғилдилар. Сумалак, махсус буюртма асосида Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатида қилинган қозонда пиширилмоқда.

alt

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Баҳриддин Чустий бошчилигида пойтахтимизда 7360 кг палов тайёрланиб, рекорд ўрнатилган эди.
 

Бахриддин Чустий, бош ошпаз

Биз бу сумалкни рекорд учун тайёрлаётганимиз йўқ албатта. Миқдори бу шунчаки сонлар, рекорд бу кўнгилочар дастурнинг бир қисми ҳисобланади. Мана 10 йилдан ортиқ вақт давомида ўзбек ошхонаси таомларини юртимиздан ташқари, бошқа ерларда танитишга ҳаракат қилиб келмоқдаман. Шундай катта тадбирлар орқали эса бунга яхши имкон беради.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-03-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг