alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Бир қанча объектларга Ислом Каримов номи берилади

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган сана - 30 январь ҳар йили кенг нишонланади. Президентимиз вафот этган сана - 2 сентябрь Хотира куни сифатида ёд этилади.

Шунингдек, Тошкент давлат техника университетига, Асака шаҳридаги автомобиль заводига, Фарғона шаҳридаги Санъат саройига, Тошкент халқаро аэропортига, ҳамда Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилади.

alt

Юқоридагиларнинг барчаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 25 январь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорда белгилаб қўйилган.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-01-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг