
Бир қатор ижодкорларга мукофотлар топширилди
Хабарингиз бор, 2016 йил, 24 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан юртимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзоланган эди.
Бугун, 06 декабарь санасида Ўзбекистон Миллий академик драма театрида фахрий унвон ва мукофотларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда мукофотлар ўз эгаларига расман топширилди. Тадбирда, фахрий унвонлар ва орден ва медаллар мустақиллигимизни мустаҳкамлашда ўз ҳиссаларини қўшган 82 нафар турли соҳа ходимларига топширилди.
Мукофотланганлар қаторида ҳаммангизга яхши таниш Ўзбекистон Миллий Академик драма театри актрисалари Зокирова Гавхар Акмаловналар ва Ашурова Зухра Жўраевна - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти унвони билан тақдирландилар.
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан Комилов Эркинбой - Ўзбек Миллий академик драма театри актёри тақдирландилар.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси хонандалари Раҳматуллаев Улуғбек Ибрагимович ва Мадмусаева Милена Орифжоновналар тақдирландилар.
«Шуҳрат» медали билан «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси хонандалари Йўлдошева Манзура Мубораковна,
Атамуҳамедов Акбар Ҳамидовичлар,
Раимжонов Машҳурбек Мамадалиевич,
«Ўзбекфильм» киностудияси актёри Абдуллаева Наргиза Тоҳировна,
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри хор артисти Қодирхонов Расулхон Сайбурхоновичлар мукофотландилар.
Барчани унвонлар ва мукофотлар билан муборакбод этиб қоламиз ва келгуси ишларида улкан зафарларни тилаймиз.

ИЗОҲЛАР 0