Boeing-787 Dreamliner ҳаво кемаси Тошкентга келиб қўнди
Бугун, 31 август куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси биринчи Boeing-787 Dreamliner самолётини қабул қилди.
Тантанали кутиб олиш маросимида авиакомпания раҳбарияти ва «Boeing» корпорацияси вакиллари иштирок этишди.
Кемани учувчи-инструктор Иосиф ЗАК, Boeing-787 парвоз отряди командири Асаджон Турсунов ва авиакомпания бош штурмани Станислав Гурфинкеллардан ташкил топган экипаж бошқарди.
Миллий авиакомпания тасарруфидаги «Орзулар кемаси» Ўзбекистондан АҚШ, Канада, Узоқ Шарқ ва Австралия йўналиши бўйича парвозларни амалга оширади.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси бош директори Валерий Тян тантанали кутиб олиш маросимида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
«Илк Dreamliner ҳаво кемасининг юртимизга келиши, «Boeing» корпорацияси билан кўп йиллик истиқболли ҳамкорликнинг бошланиши бўлди. Бу ҳамкорлик аслида 1996 йилда бошланган. Биз авиакомпаниямиз йўловчилари сентябр ойидан бошлаб, Boeing 787 Dreamliner ҳаво кемасининг барча имкониятларидан ва қулайликларидан ажойиб таассуротларга эга бўлишлари мумкинлигидан мамнунмиз».
Азизлар, қуйида «Орзулар кемаси» тантанали кутиб олиш маросимидан энг сара фотосуратлар ҳукмингизда.
ИЗОҲЛАР 0