
Бугун U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланади
Бугун Баҳрайнда U-19 ёшлар ўртасида Осиё чемпионати баҳсларига старт берилади. Бу ҳақда sports.uz нашри хабар берган. Мазкур мусобақада Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бош мураббий мазкур турнирга 22 нафар футболчини таркибга киритган.
Мусобақани илк кунги баҳсларида «А» гуруҳи вакиллари иштирок этади. Дастлаб Тошкент вақти билан 18:30да Жанубий Корея термаси Таиланд билан куч синашса, 21:30да Баҳрайн – Саудия Арабистони термалари майдонга чиқишади.
Терма жамоамиз эса «D» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, илк турни 15 октябрь куни соат 18:30да Тожикистон ёшлар термасига қарши ўтказади. Шунингдек, 18 октябрь куни Австралия ёшлари синовдан ўтказилса, 3-турда Хитой термаси рақиблик қилади. Мазкур ўйин 21 октябрь куни бўлиб ўтади.

ИЗОҲЛАР 0