alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Бухорода эркин туристик зона ташкил этилади

Бухорода барпо этиладиган туристик зонада, замонавий меҳмонхоналар, маданий соғломлаштириш ва савдо-кўнгилочар марказлари қурилиши режалаштирилган. Зонанинг умумий ҳудуди 10 гектарни ташкил этади. Бу ҳақда sputniknews-uz.com нашри хабар берган. 

Ушбу ҳудудларларда театрлаштирилган концерт дастурлари, фольклор ансамбллар чиқишлари ташкил қилинади. Шунингдек, мода кўргазмлари, «Ипак ва зираворлар», «Қовун Сайли», «Шаҳар куни», «Шарқ таомлари», «Бухоро ҳунармандлари» каби бир неча фестиваллар ва сайллар ўтказилиш режалаштирилган. Бухоронинг тарихий қисмида бепул Wi-Fi ўрнатилади, терминал, банкомат ва пул алмаштириш пунктлари йулга куйилади.

alt

Қолаверса, Бухоронинг тарихий обидаси — «Арк» мажмуаси 2021 йилга қадар тўлиқ реставрация қилинади, бузилиб кетган ички ҳовли қисми қайта тикланади.

alt

«Шахристон» бозори ҳудудида анъанавий ҳунармандлар устахонаси ва эсталик совғалар дўконлари шаҳарчаси барпо этилади. Саёҳлар учун янги тур маршрутлар ташкил этилади: «Агутма» ва «Қорақир» кўллари, «Жайрон» экологик маркази, «Афшона» музейи шулар қаторида. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасиди 2017-2021 йилларда ҳудудга келаётган сайёҳлар сони ўртача 2 бараварга ошиши керак.

 

Бухоро сайёҳлигини йўлга қўйиш мақсадида Давлат Туризм комитети чет эл давлатларида «Мукаддас Бухоро-Ислом ўчоғи» номли реклама тадбири ўтказади. «Қадимий Бухоро» ҳудудида фаолият юрутмоқчи бўлган компанияларга давлат кўмаклашган ҳолда, 2020 йилгинг 1 январига қадар барча солиқлардан озод этади.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-05-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг