alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

BWG Production Мақомлар Тўпламини Чиқарди

NEW VISION: Treasures of Maqom and Uzbek Traditional Music альбоми Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов аранжировкаси билан Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли иштирокида ёзилган. Альбомдан мақом санъатининг усталари Муножат Йўлчиева, Нодира Пирматова, Хасан Ражабий ва бу йўналишнинг ёш вакиллари томонидан ижро этилган 15та композиция ўрин олган. Альбомни Apple Music, Spotify ва Shazam каби жаҳон мусиқий платформаларида, шунингдек, компаниянинг телеграм-каналида бепул тинглаш мумкин. 

alt

 

alt

Камрон Тўйчиев, BWG Production саунд-продюсери

Техник жиҳатдан жуда кўп ишлар амалга оширилганидан ташқари, биз буни тасаввуримдаги каби, ҳажмли жарангини етказиб беришимиз керак эди. Олдимизда турган вазифа биз яратган лойиҳа ёш авлодда мақом ва анъанавий мусиқага бўлган қизиқишни уйғотиши керак эди, ахир бу бизнинг мулкимиз. Асосийси эса, юртимиздан олисда истиқомат қилаётган, маданиятимизга қизиққан инсонларда мазкур альбомни долзарб сифатда тинглаш имкониятининг бўлишидир. 

 

alt

Руслан Cалиев, BWG Production компаниясининг бош директори

Абдуҳошим Исмоиловга илк бор альбом ёзиш таклифи билан келганимизда ва уни «Мақом» ансамбли билан жонли эшитганимизда, биз лол қолдик. Бу одамлар туфайли мақомни севиб қолмаслик мумкин эмас эди. Бундай буюк санъаткорлар ва созандалар билан ишлашга муваффақ бўлиш бизнинг катта муваффақиятимиз бўлди. Албатта, Камрон ҳақида гапирмасам бўлмайди. У бу лойиҳага ғарқ бўлди ва барча куч ҳамда истеъдодини берди. 

 

alt

 

Лойиҳа Ўзбекистон Маданият Вазирлиги ва Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти қўллаб-қувватлаши остида яратилди.  

alt

Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон маданият вазири

Сўнгги йилларда мақом ижрочилари ўз касблари ҳақида ғурур билан гапиришмоқда. Менимча, замон билан ҳамнафас бўлиш муҳим аҳамиятга эга. BWG Production New Vision компаниясининг лойиҳаси айнан шундай. Ушбу альбом анъанавий мусиқага катта муҳаббат билан ёзилган. Унинг яратувчилари ўз ишларини чин дилдан қилаётганлари кўриниб турибди. Чиройли жаранг, техник компонент ва уйқусиз тунлардан ташқари, дўстларимиз мазкур альбомнинг, улар визуал томонига ҳам катта эътибор қаратишгани муҳим аҳамиятга эга.

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-03-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг